Амалий машғулот №8 Мавзу: Ҳомиладорлик, туғруқ ва чилла даврида инфекция. Инфекциянинг олдини олишда скрининг дастур


Download 33.16 Kb.
bet1/16
Sana10.11.2023
Hajmi33.16 Kb.
#1763240
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
8-amaliy mashgulot


Амалий машғулот №8
Мавзу: Ҳомиладорлик, туғруқ ва чилла даврида инфекция. Инфекциянинг олдини олишда скрининг дастур. Стандарт/универсал чора-тадбирлари. УАШ тактикаси.


Назарий қисм
Кўпчилик ҳомиладорлик даврида юзага келадиган инфекциялар, айтарлича хавотир туғдирмайди ва шу ҳомиладор аёлни олиб борувчилар ҳомиладорликка нисбатан кераксиз чекловларни қўлламасликлари ёки мавжуд ресурсларни ўйламасдан сарфламасликлари муҳим.
Аммо, шубҳасиз, баъзи инфекциялар она учун унинг фарзанди ёки икковлари учун жароҳатловчи бўлиши мумкин, бироқ бундай инфекциялар аксари камчиликдир.
Ҳомиладорлик давридаги инфекцияларни – ҳомиладорликка таъсир этувчи ва унга таъсир этмайдиганларга бўлиш мумкин. Бундай ажратиш яна шунинг учун муҳимки, иккинчи тоифага мансуб бўлган инфекцияларни олиб боришга ёндашиш, аёлларда ҳомиладорлик бўлмаган пайтда юзага келган инфекцияларга ёндашувдан фарқ қилмаслиги лозим. Шубҳасиз, учинчи тоифа ҳам мавжуд: ҳомиладорлик таъсир этувчи инфекциялар.
Ҳомиладорларда инфекция тушишининг асосий йўллари:

    • Жинсий алоқада (ЖЙОЮИ);

    • Инфицирланган қон билан ишлаганда;

    • Чивин чаққанда;

    • Инфекция тушган озиқ-овқатни истеъмол қилганда;

    • Ҳаво-томчи йўл билан юқадиган инфекциялар;

    • Ҳайвонларнинг фекалиялари билан контактда бўлганда;

    • Инфекцияланган юзалар/тиббиёт ходимларининг қўллари билан ( кесишган юқиш) контактда.

Баъзан инфекция юқиш йўли аралаш бўлиши мумкин.
Ҳомиладорликнинг кечишига таъсир кўрсатувчи инфекциялар.

  • Бактериал:

- сийдик айириш йўллари инфекциялари;
- захм;
- сўзак;
- хламидиоз;
- бактериал вагиноз;
- В гуруҳ стрептококклари;
- листериоз;
- сил;

  • Вирусли:

    • В ва С гепатитлар;

    • оддий герпес вируси;

    • ЦМВ;

    • сувчечак;

    • қизилча, қизамиқ;

    • ВИЧ;

  • Паразитар:

    • токсоплазмоз;

    • безгак;

Захм – ўткир ёки сурункали касаллик бўлиб, клиник жиҳатдан бирламчи аломатлар (қаттиқ шанкр), терида ва шиллиқ қаватларда иккиламчи тошмалар, узоқ давом этувчи латент давр ва тери, суяк, қорин парда, марказий нерв системаси ва юрак қон-томир системасининг кечки муддатларда жароҳатланиши билан характерланади.
Қўзғатувчиси: Treponema pallidum – Грам-манфий спирохета ҳисобланади.
Ҳомилани инфекцияланиши кўпинча ҳомиладорликнинг эрта муддатларида ҳомиладор аёлда инфекцияга қарши даво ўтказилмаганда ва камроқ ҳолларда кечки муддатларда аёл инфекцияланганда юзага келади. Захм кўпинча ҳомиладорликни ўз-ўзидан тўхташига, ҳомилани ўлик туғилишига олиб келиши ва эрта туғруқлар натижасида тана вазни кам бўлган, ҳамда генерализatsiялашган систем касалликлар туфайли чақалоқлар ўлимига сабабчи бўлиши мумкин.

Download 33.16 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling