Амалий машғулот №8 Мавзу: Ҳомиладорлик, туғруқ ва чилла даврида инфекция. Инфекциянинг олдини олишда скрининг дастур


Download 33.16 Kb.
bet7/16
Sana10.11.2023
Hajmi33.16 Kb.
#1763240
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   16
Bog'liq
8-amaliy mashgulot

Листериоз – оғир инфекция бўлиб, Listeria monocytogenes билан зарарланган озиқ-овқат орқали юқади. Яқинда листериоз жамоатчилик соғлиғини сақлашнинг муҳим муаммоси деб тан олинди.
Ҳомиладор аёлларнинг листериоз билан зарарланиш эҳтимоли исталган катта ёшли одамга нисбатан 20 баробар юқори. Зарарланишнинг 1/3 га яқини ҳомиладорлик даврида содир бўлади.
Агар она ҳомиладорлик даврида Listeria monocytogenes билан зарарланган маҳсулотни истеъмол қилган бўлса, бола инфекция билан туғилиши мумкин. Онада ҳомиладорликнинг иккинчи ёки учинчи триместрида листериоз кузатилса 40-50% ҳолларда ҳомила ўлимига олиб келади. Ҳомиладорликнинг кечки муддатларида онадан ҳомиланинг зарарланиши кўпгина ички аъзоларнинг зарарланиши, шунингдек ҳомила ёки чақалоқнинг ўлимига олиб келиши мумкин.
Бола ҳаётининг 7 кунигача юзага келадиган перинатал листерия, кўпинча муддатга етмаганлик билан боғлиқ бўлиб, яшин тезлигида кечади. Кечроқ бошланганда (ҳаётининг 7-кунидан, то 6 ҳафталиккача)касаллик кўпинча менингит билан бирга кечади.
Вертикал трансмиссия содир бўлади:

    • плацента ва ҳомила олди сувлари орқали;

    • туғруқ вақтида онанинг қони ва/ёки қин ажралмалари орқали;

Қуйидагиларнинг сабабчиси бўлиши мумкин:

    • ўз-ўзидан аборт;

    • эрта туғруқлар;

    • ҳомила ўлими (зарарланган 5та ҳомиладан 1таси ўлик туғилади);

    • неонатал менингит;

    • неонатал ўлим.

Ҳомиладорлик даврида листериоз диагностикаси ва даволаш.
Онадаги инфекция одатда ретроспектив тарзда аниқланади, чунки у енгил даражадаги грипп симптомларига ўхшаш белгилар билан намоён бўлади.
Ҳомиладорлик даврида листериозни тасдиқлайдиган анъанавий скрининг-тест мавжуд эмас.
Ҳомиладорлик даврида учрайдиган белгиларнинг сабабчиси листериоз эканлигини аниқлашнинг энг ишончли усули – қон таҳлилидир.
Кечиши аксарият ҳолларда симптомсиз, ёки:
1. Гриппсимон синдром (иситма, мушак оғриқлари) ёки
2. Гастроинтестинал симптомлар (кўнгил айнаш, қусиш)
анъанавий скрининг кўрсатма эмас.
3. Ҳомиладорда иситма, гриппсимон миндром ёки гастроэнтерит белгилари мавжуд бўлса, ундан қандай озиқ-овқат маҳсулотлари истеъмол қилганлиги ҳақида суриштиринг ҳамда қон ва қин ажралмаларини бактериологик текширувдан ўтказинг.
4. Тавсия этиладиган даволаш схемалари:
- амоксициллин/апициллин – аҳволининг оғирлик даражасига қараб 7-14 кун давомида 2-6 г/кунига per os ёки венага, ёки
- гентамицин 14 кун давомида венага.
Пенициллинга аллергик реакция кузатилганда 7-14 кун давомида котримаксозолни қўллаш лозим.
Оғир ҳолатларда госпитализatsiя, аммо бошқа аёллардан изоляция қилишнинг ҳожати йўқ.

Download 33.16 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling