Ҳомиладорлик даврида генитал герпеснинг бирламчи лавҳаларини олиб бориш.
Ҳомиладорлик даврида генитал герпес инфекциясининг бирламчи аломатлари кузатилганда atsiкловир билан даволаш эҳтимоллигини кўриб чиқиш зарур. Ҳомиладорликнинг кечки муддатларида atsiкловир яхши қабул қилинади, бундан ташқари унинг она ёки ҳомила учун токсиклигини белгиловчи клиник ёки лаборатор исботи йўқ.
Ҳомиладорликнинг биринчи ёки иккинчи триместрида инфекциянинг бирламчи аломатлари кузатилган аёлларга кесар кесиш кўрсатилмаган.
Неонатал герпес хавфи юқори.
Туғруқ пайтида биринчи лавҳа: барча аёлларга кесар кесиш тавси этилади.
Тахминий туғруқ муддати ёки бошланган эрта туғруққача 6 ҳафта давомида биринчи лавҳа:
кесар кесиш эҳтимолини кўриб чиқиш лозим;
агар туғруқни табиий туғруқ йўллари орқали олиб боришга қарор қилинган бўлса, инвазив муолажалардан сақланиш лозим.
Чақалоқлар герпеси – юқори касалланиш ва ўлим даражасига эга оғир систем вирусли инфекция бўлиб, зарарланиш аксарият ҳолларда туғруқ вақтида содир бўлади.
Онада бирламчи герпетик инфекция кузатилганда – чақалоқнинг зарарланиш хавфи 33-50% ни ташкил этади.
Аёлда генитал герпес рецидиви кузатилганда – чақалоққа инфекция юқиш хавфи 1-3% ни ташкил этади.
Ҳомиладорлик даврида қайталанувчи генитал герпесни олиб бориш.
Агар генитал герпес рецидиви туғруқ фаолияти бошланишидан бошқа ҳомиладорликнинг исталган бошқа муддатларида содир бўлган бўлса, кесар кесиш кўрсатма бўла олмайди.
Генитал герпес рецидиви чақалоқларда герпес хавфининг анча пастлиги билан боғлиқ.
Генитал герпес профилактикаси:
Ҳомиладорларда худди захмдаги каби.
Ҳомилада/чақалоқда:
онада инфекцияни ўз вақтида ва адекват даволашни талаб қилади;
туғруқни рatsiонал олиб бориш.
Цитомегаловирус инфекция (ЦМВ)
Қўзғатувчиси: Cytomegalovirus
Зарарланган биологик суюқликлар (сўлак, сийдик, қон, сперма) орқали юқади.
Ривожланган давлатлар катта ёшдаги аҳолисининг 40%га яқини ва ривожланаётган давлатларнинг 100% аҳолиси серопозитив ҳисобланади.
Онада бирламчи инфекция ҳомиладорликнинг 0,7-4% ида юзага келади.
Вертикал трансмиссия содир бўлади:
плацента орқали;
туғруқ вақтида онанинг қони ва/ёки қин ажралмалари орқали;
кўкрак сути орқали.
Қуйидагиларнинг сабабчиси бўлиши мумкин:
ХРОҚ;
Муддатида/эрта туғруқларда кам вазнли боланинг туғилиши;
Ҳомиланинг антенатал ўлими;
Неонатал ўлим;
Сепсис;
Ақлий ривожланишдан орқада қолиш;
Эшитиш ва кўришнинг бузилиши;
Жигарнинг сурункали касаллиги.
Do'stlaringiz bilan baham: |