Амалий машғулот №8 Мавзу: Ҳомиладорлик, туғруқ ва чилла даврида инфекция. Инфекциянинг олдини олишда скрининг дастур


Ҳомиладорлик даврида қизилча диагностикаси ва даволаш


Download 33.16 Kb.
bet12/16
Sana10.11.2023
Hajmi33.16 Kb.
#1763240
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
8-amaliy mashgulot

Ҳомиладорлик даврида қизилча диагностикаси ва даволаш.
Диагностика специфик антителоларни (IgM ва IgG) аниқлашга асосланган.
Иммунизatsiя бўйича расман тасдиққа эга бўлмаган барча ҳомиладорлар аёллар маслаҳатхонасига биринчи бор мурожаат қилганларида текширувдан ўтишлари лозим.
Қизилчанинг специфик давоси йўқ.
Агар инфекция онада 16 ҳафталик муддатгача аниқланган бўлса, аёлга ҳомиладорликни тўхтатишни тавсия қилиниши лозим.
Аёл бошқа ҳомиладорлардан чегараланиши лозим (потенциал ҳомиладорлардан).
Қизилчанинг ўткир шакли билан ҳомиладорларни акушерлик стatsiонарларига (туғруқдан ташқари) госпитализatsiя қилишдан эҳтиёт бўлиш лозим.
Кўкрак билан эмизиш қарши кўрсатилмаган.
Қизилча профилактикаси:
Ҳомиладорликнинг эрта муддатларида онанинг зарарланиши ҳомилада ривожланиш нуқсонларига олиб келиши мумкин.
Ҳомила учун максимал хавф, агар онанинг зарарланиши ҳомиладорликнинг 16 ҳафтасигача содир бўлса кузатилади.
Агар онада инфекция ҳомиладорликнинг биринчи 16 ҳафтасида аниқланса, ҳомиладорликни тўхтатишни тавсия қилиш лозим.
Пост-контакт профилактика учун иммуноглобулинни анъанавий қўллаш тавсия этилмайди, гарчи аёллар қизилча билан зарарланган бўлса-ю, аммо ҳомиладорликни тўхтатиш имконияти бўлмаган ҳолларда бу мақсадга мувофиқ бўлиши мумкин.
Ўсмирларни (йигит ва қизларни) умумий эмлаш анчагина пасайишига олиб келади:

    • қизилчанинг ҳисобга олинган ҳоллари;

    • туғма қизилча.

Вакцина ҳомиладорларни эмлаш учун қўлланмаслиги лозим.
Аёл туғруқдан, ўз-ўзидан ёки тиббий абортдан кейин эмланиши лозим.
Эмлашдан кейин 3 ой давомида аёл самарали контрацепция усулини қўллаши лозим.
Токсоплазмоз.
Қўзғатувчиси: Toxoplasma gondii.
Нисбатан кўп учровчи инфекция. Туғиш ёшидаги аёллар орасида турли давлатларда турлича тарқалган. Мушукларнинг фекалиялари ва/ёки зарарланган сут ва/ёки гўшт билан контактда юқади.
Вертикал трансмиссия содир бўлади ва ҳомила ўлимини, ҲРОҚ, ақлий ривожланишдан орқада қолишни, эшитиш камчилигини ва кўрликни чақириши мумкин. Туғма инфекциянинг учраш частотаси тирик туғилганларга нисбатан 1/1000-1/10000 ни ташкил этади.
Қуйидагиларнинг сабабчиси бўлиши мумкин:

    • гидроцефалия;

    • хориоретинит.


Download 33.16 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling