125
- 5% концентрацияли эритма ишлатилади – 1:9 нисбатда, ёки
-
Кукунсимон хлор:
- гипохлорит кальций (35%) ишлатилади – 14 грамм кукунга 1 литр
сув, ёки
- гипохлорит кальций (70%) ишлатилади – 7 грамм кукунга 1 литр
сув, ёки
- Ҳар куни иш бошланишдан олдин янги хлорли эритма тайёрланади.
- Инструментлар ва бошқа предметлар 0,5% хлорли эритмага 10
дақиқа солиб қуйилади
- 0,5% хлорли эритмалар ҳар бир хирургик операция учун ишлатилади
ва операциядан кейин алмаштирилади.
- 10-30 дақиқадан кейин асбоб анжомлар ва бошқа предметлар хлорли
эритмадан олиниб, тоза сувда ювилади.
4.
Тиббиёт ходимининг қон олшга тайёрланиши.
Қон олиш вақтида тиббиёт ходими қуйидагиларни бажаради:
-
Керакли анжомлар ва материалларни тайёрлайди;
-
Беморга қон олиш жараёнини тушунтиради.
5.
Қон олишдан олдин қўллар ювилади.
10-15 секунд мобайнида оқар сув тагида қўллар совунлаб ювила-
ди, сўнгра шахсий сочиқ билан артиб қуритилади, ёки:
3-5 мл. спиртли эритма билан қўллар артилади
6.
Тиббиёт ходими стандартга мувофиқ игна санчиш жойига
ишлов беради:
Қўлларига бир марталик ёки кўп марталик тоза қўлқопларни
кияди.
Қўлни таянчга эга қилиб жойлаштиради.
Пайпаслаб игна санчиш жойини топади.
Тоза пахта ёрдамида санчиш жойи 60-90% спирт билан артилади.
Тери юзаси марказдан бошлаб айланма харакатлар билан артилади.
Артилган жой қуритилади.
Тери юзаси артилгандан кейин пайпасланмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: