Кўнгилли газқутқарув дружинаси аъзолари назарий ва амалий ўқитишга мўлжалланган қўлланма


Download 1.95 Mb.
bet36/40
Sana03.02.2023
Hajmi1.95 Mb.
#1153315
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   40
Bog'liq
КГКД 40 соат ўқитиш

Суяк синганда биринчи ёрдам.
Суяк бутунлигининг қисман ёки тўлиқ бузилишига синиш дейилади. Синишнинг асосий белгилари – кучли оғриқ, нарса тегишидан ёки ҳаракат қилмоқчи пайтида кучаядиган кучли оғриқ (оёқ синганда оёқ босиш имкони бўлмайди), суякнинг ҳар доимги кўриниш ҳолатидан ўзгариб қийшайиб қолиши, шиш ва ўша жода ҳарорат кўтарилиши. Ёпиқ синишда тери шикастланмаган бўлади, очиқ синишда синган жой атрофида терисида яра пайдо бўлади.
Синган жойга шина, яъни тахтакаш қўйишни воқеа содир бўлган жойда ҳеч қанақанги ҳавф бўлмаса, шу жойнинг ўзида бажарилгани маъқул.
Врачгача биринчи ёрдам синган жойнинг ҳаракатланмаслигини таъминлашдан бошланади. Бунда оғриқ камайиб, синган суяк парчаларининг жойларини ўзгариб кетишини олди олинади. Синган жойни ҳаракатсизлантириш учун шикастланган жойга ҳар хил турдаги сим ва фанердан тайёрланган махсус шиналар қўлланилади. Аммо ҳар бир кишининг ўзи, қўл ости материаллардан: тахта, фанер, бўта, қамиш, соп, шоҳча ёки дарахт илдизидан шиналар тайёрлашни билиши керак. Агар бошқа нарсалар бўлмаса хасса, зонтик ва ҳакозолардан фойдаланиб жароҳатланганнинг бўйи ва гавдасига мослаб шина қўйиш керак. Газқутқарув хизматида махсус тайёрланган ва пуфлаб шишириладиган шиналар мавжуд бўлиши керак. Шина қўйишдан асосий мақсад синган жой суяги ҳаракатсизлигини таъминлаш, ҳеч бўлмаса синган жойдан юқорисини ва пастини соғлом танага маҳкам бинтлаб боғлаш керак.
Бундай ёрдамни синиш белгиларига ишонч бўлса, бўғимлар шикастланса ва юмшоқ тўқималарнинг кенг яраланишида бажариш керак. Ёпиқ синишда шинани кийим устидан қўйилади, очиқ синишда аввал қон оқишини тўхтатилиб бинтлаб кейин шина қўйилади.
Биринчи навбатда жабрланганнинг кийими ечилади, кийимини ечиш соғлом қўл ёки оёқдан амалга оширилади. Агар кийимини ечиш имкони бўлмаса кийим кесиб ташланади.
Агар билак суяги синган бўлса, жабрланганнинг тирсак бўғимлари тўғри бурчак остида эгилади, шина билакнинг қарама қарши томонига ўрнатилиб елкага бинт ёрдамида осиб қўйилади. Қўл елкага осиб қўйилмаса, синган суяк пасти оғирлиги натижасида суяк синган жой ораси очилиб кетади ва қоннинг пастга оқиши, ҳам оғирликни ва ҳам оғриқни кучайтиради.
Агар елка суяги синган бўлса, синган суякга шина ўрнатилиб танага боғлаб қўйилади.
Умров суяги синганда жабрланганни умров суяги синган томонидан иложи борича ҳаракат қилдирмасдан унинг қўлтиғи остига ёстиқча ёки шунга ўхшаш матолардан тахланган юмшоқ нарса қўйилади. Синган умров томонидаги қўл ҳаракатини ва осилишини олдини олиш учун шу қўлни елкадан пастини танага қисиб, кўкрак қафасига айлантириб бинтланади. Қўл билак соҳасидан бўйинга дока ёки бирон мато билан осиб қўйилади.
Сон ёки тос суяги синганда, бир оёқ иккинчисидан калта ва бир томонга қийшайиб қолади, шинанинг биттасини ичкари томондан чоти остидан товонига, иккинчи шинани ташқи юзага қўлтиқ остидан товонигача узунликда қўйилади. Иккала шинани синган оёқга бинтлаб, кейин гавданинг кўкрак қафаси атрофига ва қоринга боғлаб қўйилади. Агар шина ёки уни ўрнини босадиган материал бўлмаса, шикастланган оёқ соғломига бинтланади.
Қовурға суяги синганда, кўкрак устига пахта ёки юмшоқ материал тахлаб кўкрак қафасидан “ҳавоси чиқарилган” ҳолатда маҳкам тортиб энли қилиб бинтлаш керак.
Агар, бош чаноғи шикастланган бўлса, яра атрофига бир нечта тампон қўйиб, суяк парчалари жароҳатламаслиги учун авайлаб айлана қилиб бинтлаш керак.
Шина қўйишда бўғим ва шина оралиқлари очиқ қоладиган жойларга пахта, латта ёки кийим бўлакларини тиқиб тўлдирилади. Шина чилвирларини тугунлашда тери ва тўқималарни қисиб қолмаслиги учун тахтани устида тугунланади. Иложи борича синган жойни ҳаракатсизлантириш мақсадида шина бўйлаб учта ва ундан ортиқ тугун қўйган маъқул. Артериал қон томирини сиқиб қўймаслик учун шиналашгача ва шиналангандан кейин пульси текширилади.
Агар жабрланганни ечинтириш зарурияти туғилса, аввал соғлом қўл ёки оёқ томонидан ечилади, кийинтиришда аксинча.
Агар умиртқа поғонаси синган бўлса, жабрланганни қаттиқ асосли замбилда ёки у йўқ бўлса, оддий тиббиёт замбилига юзини пастга қаратиб ётқизиб кўкраги остига кийимдан ёстиқча қўйиб олиб чиқилади. Умиртқа поғонаси синганни замбилга ётқизиш тартиби: ёрдам берувчилар камида 3 киши бўлишлари керак. 1 киши жабрланганнинг бошини ўшлайди, иккала киши 1 - кишининг 1, 2, 3 саноғи билан ўзлари томонга елкасидан тортиб ёнбошлатишади ва замбилни унинг орқасига жойлаштириб жароҳатланганни яна саноқ билан унга ётқизишади.



Download 1.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling