Кўнгилли газқутқарув дружинаси аъзолари назарий ва амалий ўқитишга мўлжалланган қўлланма


Шок ҳолатида врачгача биринчи ёрдам


Download 1.95 Mb.
bet39/40
Sana03.02.2023
Hajmi1.95 Mb.
#1153315
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   40
Bog'liq
КГКД 40 соат ўқитиш

Шок ҳолатида врачгача биринчи ёрдам.
Шок ҳолати деб - инсон организмини қон айланиш, нафас олиш ва нерв системасининг нормал ҳолатининг кескин сусайишига айтилади.
Кўпинча шок ҳолати қуйидаги ҳолларда содир бўлади. Табиий офатлар (ер силкиниши, кучли шамол), хавфли ишлаб чиқариш корхоналарида портлаш, ёнғин натижаси ва автоҳалокатлар содир бўлганда, қаттиқ жисмларнинг (темир, бетон, ғишт парчалари) инсон танасини эзишида, қўл ёки оёқларнинг кесилиб кетишида, катта суякларнинг синишида, кучли қўрқувга тушишида, элктржароҳатида ва кўп қон юқотиши натижасида одам шок ҳолатига тушиб қолади.
Шок ҳолати бошнинг гангишига ўхшаш аломатли бўлганлиги сабабли жабрланганнинг ҳақиқатдан шок ҳолатида эканлигини билиш мушкулроқ. Газқутқарувчилар жабрланганга врачгача биринчи ёрдамни ундаги кўз билан кўринадиган жароҳатлардан фарқлаб ёрдам кўрсатишади, лекин унинг шокдалигини аниқлаш учун жабрланганнинг ҳолати диққат билан текшрилади.
Шок ривожланишида икки хил фазада бўлади. Биринчи фазада қисқа вақтга гапириш ва ҳаракатларида ўзгариш, пулси ошиши, қорачиғи қисқариши, айрим ҳолларда юрак кўтарилиши ва қусиши. Иккинчи фазада тезда асабий хуноблик, атрофдаги воқеликга бефарқлик ҳолати. Бунда жабрланганнинг хуши ўзида бўлиб, берилган саволарга қийинчилик билан ёки умуман жавоб бермайди. Юз териси оқариб, совуқ тер босади ва қорачиғи кенгаяди. Пулси кучсиз ва тезлашган, сийдик ва алатини тўтолмаслик ҳолати кузатилади.
Шокда биринчи ёрдамни ўта тез бошлаш керак, чунки вақт ўтиши билан жабрланганни шокдан чиқариш қийин бўлади. Тезда шок сабабини бартрафлаш, қон кетишини тўхтатиш, шикастланган қисмини ҳаракатсизлантириш ва бошқа оғриқни тўхтатиш чоралари кўрилади. Жабрланганни ташишда силкинтирмаслик, жойлаштирганда иссиқ ёпинчиқ ёпиш, иссиқ ширини чой ва кофе бериш керак.
Биринчи ёрдам: Жабрланганни хавфсиз тоза ҳаволи жойга олиб чиқиш.
- Тезда жабрланганнинг ҳуши жойидалигини, синган ва жароҳат олган жойини аниқлаш.
- Ҳушидан кетган бўлса юзларига совуқ сув сепиш, сиқувчи кийимларини бўшатиш, шаппатлаш, аммиак ҳидлатиш.
- Жароҳат жойидан қон кетаётган бўлса жароҳат юқорисига жугут қўйиб қонни тўхтатиш.
- Оёғини бошидан баландроқ қилиб кўтариб қўйиш (бу бош мияга етарли қон боришини таьминлайди).
-Синган жойлари бўлса, синган суяк ҳаракатини чеклаш, шиналар қўйиб боғлаш.
- Танасини кўрпагаўраб иситиш.
- Кўп қон йўқотган ёки куйган бўлса кислород, кўпроқ сув бериш, қўл оёғини қиздириш учун уқалаш керак ва тезда тиббиёт ходимларига етказиш керак.



Download 1.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling