Кодекс билан тартибга солинадиган муносабатлар Олдинги таҳрирга қаранг


Download 1.57 Mb.
bet10/108
Sana09.09.2023
Hajmi1.57 Mb.
#1675080
TuriКодекс
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   108
Bog'liq
Бюджет кодекси

4-модда. Бюджет ташкилоти
Давлат функцияларини амалга ошириш учун белгиланган тартибда давлат ҳокимияти органларининг қарорига кўра ташкил этилган, Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан сақлаб туриладиган нотижорат ташкилот бюджет ташкилотидир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бюджет ташкилотларини молиялаштириш шартлари ва уларнинг бюджет ҳисобини юритиш тартиби бюджет тўғрисидаги қонунчилик билан белгиланади.
(4-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: суд амалиёти.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 60, 81 ва 106-моддалари.
5-модда. Бюджет маблағлари олувчи
Давлат бюджетидан ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларидан маблағлар оладиган юридик ёки жисмоний шахс бюджет маблағлари олувчидир.
Бюджет маблағлари олувчи бюджет ташкилоти мақомига эга бўла олмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бюджет маблағлари олувчини Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари маблағлари ҳисобидан молиялаштириш шартлари бюджет тўғрисидаги қонунчилик билан белгиланади.
(5-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 32, 102, 116 ва 163-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.09.1999 йилдаги “Бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги 414-сонли қарори.
2-боб. Бюджет тизими тушунчаси ва принциплари
6-модда. Бюджет тизими тушунчаси
Бюджет тизими барча даражадаги бюджетлар, давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари ва бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари, бюджет тизими бюджетларини тузиш ва ташкил этиш принциплари, улар ўртасида бюджет жараёни мобайнида юзага келадиган ўзаро муносабатлар йиғиндисини ўзида ифодалайди. Молия йили учун бюджет тизими бюджетларини шакллантириш, тузиш, кўриб чиқиш, қабул қилиш, тасдиқлаш ва ижро этиш Ўзбекистон Республикасининг миллий валютаси — сўмда амалга оширилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 7 — 14-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 22.12.2016 йилда 2850-сон билан рўйхатдан ўтказилган Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 22.11.2016 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетларининг ғазна ижроси қоидаларини тасдиқлаш ҳақида”ги буйруғи.

Download 1.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling