Кодекс билан тартибга солинадиган муносабатлар Олдинги таҳрирга қаранг


-модда. Давлат солиқ хизмати органлари томонидан амалга ошириладиган давлат молиявий назорати


Download 1.57 Mb.
bet102/108
Sana09.09.2023
Hajmi1.57 Mb.
#1675080
TuriКодекс
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   108
Bog'liq
Бюджет кодекси

178-модда. Давлат солиқ хизмати органлари томонидан амалга ошириладиган давлат молиявий назорати
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат солиқ хизмати органлари давлат молиявий назоратини солиқ тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ амалга оширади.
(178-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
179-модда. Давлат молиявий назорат органларининг ўзаро ҳамкорлиги
Бюджет ташкилотларини назорат қилиш режалари давлат молиявий назорат органлари томонидан тасдиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат молиявий назорат органлари давлат молиявий назорати объекти мансабдор шахсларининг ҳаракатларида жиноят аломатлари, шу жумладан коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг аломатлари бўлган ҳуқуқбузарликлар аниқланган тақдирда назорат материалларини ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга топширади.
(179-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 17 мартдаги ЎРҚ-612-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.03.2020 й., 03/20/612/0326-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат молиявий назорати объекти мансабдор шахсларига нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарликларга доир материаллар судларга ёки тегишли ваколатли давлат органларига топширилади.
(179-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 17 мартдаги ЎРҚ-612-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.03.2020 й., 03/20/612/0326-сон)
27-боб. Давлат молиявий назоратини ташкил этиш
180-модда. Якуний назорат тарзидаги давлат молиявий назорати
Якуний назорат тарзидаги давлат молиявий назорати назорат режасига кўра амалга оширилади ва давлат молиявий назорат органининг қарори асосида ўтказилади.
Якуний назорат тарзидаги давлат молиявий назоратини амалга оширувчи мансабдор шахс давлат молиявий назорат органи қарорининг кўчирма нусхасига ва хизмат гувоҳномасига эга бўлиши керак.
Якуний назорат тарзидаги давлат молиявий назоратини амалга оширишда давлат молиявий назорат органларининг мансабдор шахсларига қўйиладиган талаблар ваколатли орган томонидан белгиланади.

Download 1.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling