181-модда. Давлат молиявий назорат органлари томонидан экспертлар ва мутахассисларни жалб этиш
Давлат молиявий назорат органлари махсус касбий билимларни талаб этадиган масалаларни кўриб чиқиш учун давлат бошқаруви органлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг экспертлари ва мутахассисларини жалб этишга ҳақли.
182-модда. Давлат молиявий назоратини ўтказиш даврийлиги ва муддатлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Якуний назорат тарзидаги давлат молиявий назорати ушбу Кодекснинг 170-моддасига мувофиқ тасдиқланган давлат молиявий назорати объектларини назорат қилиш режасига кўра йилига кўпи билан бир марта амалга оширилади.
(182-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 17 мартдаги ЎРҚ-612-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.03.2020 й., 03/20/612/0326-сон)
Якуний назорат тарзидаги давлат молиявий назоратини амалга ошириш муддати ўттиз календарь кундан ошмаслиги лозим. Зарур ҳолларда якуний назорат тарзидаги давлат молиявий назоратини амалга ошириш муддати давлат молиявий назоратини тайинлаган тегишли давлат молиявий назорат органининг раҳбари ёки у ваколат берган шахс томонидан узайтирилиши мумкин.
183-модда. Давлат молиявий назорати натижалари бўйича расмийлаштириладиган ҳужжатлар
Якуний назорат тарзидаги давлат молиявий назоратининг натижалари давлат молиявий назорат органининг мансабдор шахси томонидан:
текшириш ва тафтиш натижалари бўйича тузиладиган ҳужжат — далолатнома;
давлат молиявий назорати натижаларини умумлаштирувчи ҳужжат — жамланма далолатнома;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ўрганиш ва назорат тартибида текшириш натижалари бўйича тузиладиган ҳужжат — маълумотнома ёки хулоса тарзида расмийлаштирилади.
(183-модданинг тўртинчи ва бешинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 17 мартдаги ЎРҚ-612-сонли Қонунига асосан тўртинчи хатбоши билан алмаштирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.03.2020 й., 03/20/612/0326-сон)
Do'stlaringiz bilan baham: |