Кодекс билан тартибга солинадиган муносабатлар Олдинги таҳрирга қаранг


-модда. Давлат молиявий назоратини ўтказишдаги чекловлар


Download 1.57 Mb.
bet106/108
Sana09.09.2023
Hajmi1.57 Mb.
#1675080
TuriКодекс
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   108
Bog'liq
Бюджет кодекси

186-модда. Давлат молиявий назоратини ўтказишдаги чекловлар
Давлат молиявий назоратини:
Олдинги таҳрирга қаранг.
давлат молиявий назорати объекти мансабдор шахсининг яқин қариндоши, эрининг (хотинининг) қариндоши бўлган;
(186-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 17 мартдаги ЎРҚ-612-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.03.2020 й., 03/20/612/0326-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
давлат молиявий назорати объектида шахсий мулкий манфаатлари бўлган;
(186-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 17 мартдаги ЎРҚ-612-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.03.2020 й., 03/20/612/0326-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
текширув билан қамраб олинган даврда давлат молиявий назорати объектида ишлаган давлат молиявий назорат органларининг мансабдор шахслари томонидан ўтказиш тақиқланади.
(186-модда биринчи қисмининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 17 мартдаги ЎРҚ-612-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.03.2020 й., 03/20/612/0326-сон)
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ҳолатлар юзага келган тақдирда давлат молиявий назорат органларининг мансабдор шахслари бу ҳақда давлат молиявий назоратини тайинлаган органнинг раҳбарини ёзма шаклда хабардор қилиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
28-боб. Бюджет тўғрисидаги қонунчиликни бузиш
(28-бобнинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
187-модда. Бюджет интизомини бузиш
Қуйидагилар бюджет интизомини бузишдир:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари ва бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағларини уларни олиш (улардан фойдаланиш) шартларига мувофиқ бўлмаган мақсадларга молия йили давомида йўналтириш;
(187-модданинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-396-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 52-сон, 645-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича белгиланган разрядларга, лавозим маошлари, устамалар, иш ҳақига қўшимчалар ва бошқа тўловлар миқдорларига риоя этмасдан молия йили давомида тўловларни амалга ошириш;
(187-модданинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-396-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 52-сон, 645-модда)
бюджетдан молиялаштириладиган муассасалар ва ташкилотларга иш ҳақи, пенсиялар, нафақалар, стипендиялар ва уларга тенглаштирилган бошқа харажатларни тўлаш учун пул маблағлари берилишини, шунингдек пенсияларни етказиб беришни амалга оширувчи муассасаларга пул маблағлари берилишини банкларнинг раҳбарлари ва бошқа мансабдор шахслари томонидан асоссиз кечиктириш.

Download 1.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling