Кодекс билан тартибга солинадиган муносабатлар Олдинги таҳрирга қаранг


Download 1.57 Mb.
bet5/108
Sana09.09.2023
Hajmi1.57 Mb.
#1675080
TuriКодекс
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   108
Bog'liq
Бюджет кодекси

Давлат бюджети профицити — муайян даврда Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети даромадларининг унинг харажатларидан ошиб кетиши;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 151-моддаси.
Давлат бюджети тақчиллиги — муайян даврда Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети харажатларининг унинг даромадларидан ошиб кетиши;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 24 ва 151-моддалари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
давлат молиявий назорати — бюджет тўғрисидаги қонунчиликнинг ижроси устидан назоратни амалга ошириш мақсадида давлат молиявий назорати объектларининг бухгалтерия, молия, статистика, банк ҳужжатларини ва бошқа ҳужжатларни ўрганиш, таҳлил қилиш ҳамда таққослаш;
(3-модданинг йигирманчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
давлат молиявий назорати объектлари — Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари, бюджет маблағларини тақсимловчилар, бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар, давлат мақсадли жамғармалари, белгиланган тартибда ташкил этилган бошқа жамғармалар ва бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари;
(3-модда Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 17 мартдаги ЎРҚ-612-сонли Қонунига асосан ўн тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.03.2020 й., 03/20/612/0326-сон)
давлат томонидан маблағ жалб қилиш — активларни жалб этиш, бу бўйича Ўзбекистон Республикасининг қарз олувчи сифатидаги ёки қарз олувчи-резидентларнинг кредитларини (қарзларини) тўлашга кафил сифатидаги мажбуриятлари юзага келиши;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 1, 152, 153-моддалари.
давлат харидлари — бюджет тизими бюджетларининг маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган товарлар (ишлар, хизматлар) харидлари;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 121-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
давлат қарзи — Ўзбекистон Республикасининг ички маблағни ва хориждан маблағ жалб қилиш натижасида юзага келган мажбуриятлари;
(3-модданинг йигирма тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 29 апрелдаги ЎРҚ-836-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.05.2023 й., 03/23/836/0232-сон — 2023 йил 2 августдан кучга киради)

Download 1.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling