Кодекс билан тартибга солинадиган муносабатлар Олдинги таҳрирга қаранг


-модда. Бюджет жараёни иштирокчиларининг жавобгарлиги принципи


Download 1.57 Mb.
bet13/108
Sana09.09.2023
Hajmi1.57 Mb.
#1675080
TuriКодекс
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   108
Bog'liq
Бюджет кодекси

16-модда. Бюджет жараёни иштирокчиларининг жавобгарлиги принципи
Бюджет жараёни иштирокчиларининг жавобгарлиги принципи бюджет жараёнининг ҳар бир иштирокчиси бюджет жараёнининг ҳар бир босқичида ўз ҳаракатлари учун жавобгар бўлишидан иборатдир.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекс 3-моддасининг бешинчи хатбошиси, 6 ва 7-моддалари.
17-модда. Очиқлик принципи
Очиқлик принципи:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат бюджетини ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларини кўриб чиқиш ҳамда қабул қилиш тартиб-таомилларининг жамият ва оммавий ахборот воситалари учун очиқлигини, шунингдек бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирок этиши мумкинлигини;
(17-модданинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 29 августдаги ЎРҚ-559-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.08.2019 й., 03/19/559/3670-сон)
тасдиқланган Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари тўғрисидаги ахборотнинг оммавий ахборот воситаларида ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинишини (чоп этилишини);
Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари ижросининг бориши тўғрисидаги ахборот оммавий ахборот воситаларида чоп этилишини, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг расмий веб-сайтида жойлаштирилиши ва янгилаб борилишини англатади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 6 ва 7-моддалари.
3-боб. Бюджет таснифи
18-модда. Бюджет таснифи тушунчаси
Бюджет таснифи бюджет тизими бюджетларининг даромадлари ва харажатлари, шунингдек Давлат бюджети тақчиллигини қоплаш манбаларини гуруҳлашдан иборат бўлиб, бюджет тизими бюджетларини шакллантириш, тузиш ва ижро этишни тизимлаштириш учун фойдаланилади.
Бюджет таснифи халқаро тасниф тизимларига мувофиқ ишлаб чиқилади ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 19 — 24-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 11.10.2010 йилда 2146-сон билан рўйхатдан ўтказилган Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 20.08.2010 йилдаги 65-сонли буйруғи билан тасдиқланган Бюджет таснифини қўллаш бўйича йўриқнома.

Download 1.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling