Кодекс билан тартибга солинадиган муносабатлар Олдинги таҳрирга қаранг


-модда. Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг даромадларини шакллантириш


Download 1.57 Mb.
bet31/108
Sana09.09.2023
Hajmi1.57 Mb.
#1675080
TuriКодекс
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   108
Bog'liq
Бюджет кодекси

52-модда. Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг даромадларини шакллантириш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг даромадлари:
1) белгиланган нормативларга мувофиқ:
фойда солиғи;
жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи;
акциз солиғи;
ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ (бундан қурилиш материаллари бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ мустасно).
2) сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ;
3) мол-мулк солиғи;
4) ер солиғи;
5) қурилиш материаллари бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ;
6) айланмадан олинадиган солиқ;
7) юридик ва жисмоний шахслардан, шунингдек чет давлатлардан тушган қайтарилмайдиган пул тушумлари;
8) автотранспорт воситаларини сотиб олганлик ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинчалик олиб кирганлик учун йиғим;
9) бошқа даромадлар ҳисобидан шакллантирилади. Бошқа даромадларга қонунчиликка мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларига йўналтириладиган давлат даромадига ўтказилган мол-мулкни реализация қилишдан тушган тушумлар, белгиланган нормативлар бўйича давлат активларини жойлаштиришдан, фойдаланишга беришдан ва сотишдан олинган даромадлар, давлат божлари, йиғимлар, товон пуллари ва жарима санкциялари, эгасиз мол-мулкни, мерос ҳуқуқи бўйича давлат ихтиёрига ўтган мол-мулкни, ҳуқуқ бўйича давлат даромадига ўтказилиши лозим бўлган хазиналарни реализация қилишдан тушган тушумлар маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг улуши бўйича дивидендлар (даромадлар) ва қонунчиликка мувофиқ бошқа даромадлар киради.
Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан ажратиладиган бюджетлараро трансфертлар Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг, вилоятлар вилоят бюджетларининг ва Тошкент шаҳри шаҳар бюджетининг даромадлари ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига тушадиган айрим солиқлар ва бошқа даромадлар Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджетига, вилоятларнинг вилоят бюджетларига, Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетига қонунчиликда белгиланган миқдорларда ва тартибда тақсимланиши мумкин.
Солиқлар ва бошқа даромадлар белгиланган нормативларга мувофиқ Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети, вилоятларнинг вилоят бюджетлари, Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджети ҳамда туманлар ва шаҳарлар бюджетлари ўртасида қайта тақсимланиши мумкин.
(52-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-660-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 03/20/660/1682-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 50 ва 51-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 07.06.2017 йилдаги “Маҳаллий бюджетларни шакллантиришда жойлардаги давлат ҳокимияти органларининг ваколатларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПФ-5075-сонли Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 07.06.2017 йилдаги “Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг бюджет ваколатларини кенгайтириш ва маҳаллий бюджет даромадларини шакллантиришдаги масъулиятини ошириш тўғрисида”ги ПҚ-3042-сонли қарори.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-боб Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-508-сонли Қонунига асосан 2019 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2018 й., 03/18/508/2365-сон)

Download 1.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling