Кодекс билан тартибга солинадиган муносабатлар Олдинги таҳрирга қаранг


-модда. Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари даромадларини шакллантириш


Download 1.57 Mb.
bet33/108
Sana09.09.2023
Hajmi1.57 Mb.
#1675080
TuriКодекс
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   108
Bog'liq
Бюджет кодекси

62-модда. Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари даромадларини шакллантириш
Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари даромадлари белгиланган тартибда давлат божлари, йиғимлар ва солиқ бўлмаган тўловлар, маъмурий жарималар ҳамда молиявий санкциялардан ажратмалар ҳисобидан шакллантирилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 44 ва 82-моддалари.
63-модда. Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағларини ундириладиган тўловлар ҳисобидан шакллантириш
Бюджет ташкилотлари томонидан бюджетдан ташқари маблағлар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
ўқувчилар ва тарбияланувчилар давлат мактабгача таълим ташкилотларида, умумтаълим мактабларининг куни узайтирилган гуруҳларида, мактаб-интернатларда, олимпия захиралари коллежларида ва бошқа таълим муассасаларида сақлаб турилганлиги учун;
(63-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-653-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2020 й., 03/20/653/1592-сон)
ўқувчилар болалар мусиқа ва санъат мактаблари ҳамда мактабдан ташқари таълим муассасаларида таълим олганлиги учун;
олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида таълим олганлик учун;
стационар даволаш-профилактика муассасаларида даволанаётганлар таркиби овқатланиши учун;
Олдинги таҳрирга қаранг.
қонунчиликка мувофиқ бошқа турдаги ундириладиган тўловлар ҳисобидан шакллантирилади.
(63-модда биринчи қисмининг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ундириладиган тўловларнинг миқдорлари, уларни киритиш ва улардан фойдаланиш тартиби, шунингдек ундириладиган тўловлар бўйича имтиёзлар қонунчилик билан белгиланади.
(63-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 44-моддаси.

Download 1.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling