Кодекс билан тартибга солинадиган муносабатлар Олдинги таҳрирга қаранг


-модда. Беғараз ёрдам олувчиларнинг мажбуриятлари


Download 1.57 Mb.
bet36/108
Sana09.09.2023
Hajmi1.57 Mb.
#1675080
TuriКодекс
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   108
Bog'liq
Бюджет кодекси

67-модда. Беғараз ёрдам олувчиларнинг мажбуриятлари
Беғараз ёрдам олувчилар:
беғараз ёрдам лойиҳалари бўйича донорлар билан келишувларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар билан келишиб олиши ҳамда уларда назарда тутилган, ўз зиммасига олган мажбуриятларини ўз вақтида бажариши;
олинган беғараз ёрдамдан мақсадли ва самарали фойдаланилишини таъминлаши;
олинган беғараз ёрдамнинг ҳисоб ва ҳисоботларда акс эттирилишини таъминлаши;
беғараз ёрдам доирасида келган товарларнинг божхона расмийлаштирувини ўз вақтида амалга ошириши;
беғараз ёрдам келганлиги ва фойдаланилганлиги юзасидан ҳисобот тақдим этиши шарт.
Техник кўмаклашиш маблағларини олувчилар ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган мажбуриятлар билан бир қаторда, шунингдек:
техник кўмаклашиш лойиҳасини амалга ошириш бўйича тадбирлар режасини ва уни ўзлаштириш жадвалини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритиши;
техник кўмаклашиш маблағлари келиб тушиши учун ваколатли банкларда махсус ҳисобварақлар очиши;
техник кўмаклашиш лойиҳаси амалга оширилганлиги тўғрисидаги якуний ҳисоботни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этиши шарт.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкар Кодекснинг 64 — 68-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.07.2002 йилдаги «Беғараз ёрдамдан мақсадли фойдаланилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 268-сонли қарори.
68-модда. Ўзбекистон Республикаси томонидан кўрсатиладиган беғараз ёрдам
Ўзбекистон Республикасининг беғараз ёрдам кўрсатиши тўғрисидаги қарор Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қабул қилинади.
Ўзбекистон Республикаси номидан беғараз ёрдам кўрсатган ваколатли орган ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 мартигача Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига молиявий ҳисоботлар тақдим этади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкар Кодекснинг 64 ва 67-моддалари.

Download 1.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling