Кодекс билан тартибга солинадиган муносабатлар Олдинги таҳрирга қаранг
Download 1.57 Mb.
|
Бюджет кодекси
- Bu sahifa navigatsiya:
- 17-боб. Давлат бюджети тўғрисидаги Қонунни қабул қилиш тартиби
- 97-модда. Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳасини ва бюджетномани киритиш тартиби
96-модда. Бюджетнома
Бюджетнома — эришилган натижалар ҳисобга олинган ҳолда мамлакатни келгуси даврда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий йўналишларини назарда тутувчи ҳужжат бўлиб, ушбу йўналишлар асосида Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади. Олдинги таҳрирга қаранг. Бюджетнома қуйидагиларни ўз ичига олади: Ўзбекистон Республикаси консолидациялашган бюджетининг лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган асосий макроиқтисодий кўрсаткичларнинг ўрта муддатли давр учун прогнозини; Ўзбекистон Республикаси консолидациялашган бюджетининг жорий йилдаги ижросининг прогноз баҳосини; янгиланган Фискал стратегияни; прогноз йил учун Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг, Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси даромадлари ҳамда харажатларининг лойиҳасини ва келгуси икки йил учун бюджет мўлжалларини; соҳалар бўйича ривожланишнинг асосий йўналишлари, мақсадлари, вазифалари, сифат ва миқдор кўрсаткичларини; давлат қарзининг ҳолати тўғрисидаги маълумотларни, шунингдек Ўзбекистон Республикаси номидан ва Ўзбекистон Республикасининг кафолати остида жалб қилинадиган қарз маблағларининг йиллик чекланган миқдорини. (96-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-660-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 03/20/660/1682-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. 17-боб. Давлат бюджети тўғрисидаги Қонунни қабул қилиш тартиби (17-бобнинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 9 декабрдаги ЎРҚ-590-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2019 й., 03/19/590/4129-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. 97-модда. Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳасини ва бюджетномани киритиш тартиби Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳаси ва бюджетнома: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига — жорий йилнинг 15 сентябрига қадар киритилади; Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига — жорий йилнинг 20 сентябрига қадар киритилади; Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасига хулоса тақдим этиши учун — жорий йилнинг 20 сентябрига қадар киритилади. Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳаси ва ўрта муддатли давр учун фискал стратегия бўйича хулосани жорий йилнинг 5 октябридан кечиктирмай тақдим этади; Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига, қоида тариқасида, жорий йилнинг 15 октябридан кечиктирмай Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг хулосаси билан киритилади. Бюджетнома Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига ҳам, қоида тариқасида, жорий йилнинг 15 октябридан кечиктирмай киритилади. Олдинги таҳрирга қаранг. Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳаси, ўрта муддатли давр учун фискал стратегия Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига юборилишидан олдин, худди шунингдек Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига юборилишидан олдин мажбурий равишда жамоатчилик муҳокамасига қўйилади, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан ишлаб чиқиладиган «Фуқаролар учун бюджет» ахборот нашри жамоатчилик муҳокамаси учун параллель равишда эълон қилинади. (97-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 14 январдаги ЎРҚ-666-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.01.2021 й., 03/21/666/0032-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. Download 1.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling