Кодекс билан тартибга солинадиган муносабатлар Олдинги таҳрирга қаранг


-модда. Давлат бюджети тўғрисидаги Қонунни қабул қилиш


Download 1.57 Mb.
bet54/108
Sana09.09.2023
Hajmi1.57 Mb.
#1675080
TuriКодекс
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   108
Bog'liq
Бюджет кодекси

98-модда. Давлат бюджети тўғрисидаги Қонунни қабул қилиш
Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси томонидан, қоида тариқасида, жорий йилнинг 15 ноябрига қадар кўриб чиқилиши керак.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган Давлат бюджети тўғрисидаги Қонун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига кўриб чиқиш учун қабул қилинган кундан эътиборан беш кун ичида юборилади.
Давлат бюджети тўғрисидаги Қонун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати томонидан, қоида тариқасида, жорий йилнинг 15 декабридан кечиктирмай маъқулланади.
(98-модда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 9 декабрдаги ЎРҚ-590-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2019 й., 03/19/590/4129-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
99-модда. Қорақалпоғистон Республикаси бюджетини, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларини тасдиқлаш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Навбатдаги йил учун Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг лойиҳалари:
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасига тегишли хулосани тақдим этиши учун жорий йилнинг 20 сентябрига қадар юборилади. Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг лойиҳалари бўйича хулосани жорий йилнинг 1 октябридан кечиктирмай тақдим этади;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан жорий йилнинг 10 октябридан кечиктирмай жамоатчилик муҳокамаси учун жойлаштирилади;
уларнинг жамоатчилик муҳокамаси якунлари бўйича келиб тушган асосланган таклифлар ва фикр-мулоҳазалар асосида қайта кўриб чиқилади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг хулосаси билан биргаликда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан жорий йилнинг 25 октябридан кечиктирмай тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига киритилади.
Давлат бюджети тўғрисидаги Қонун расмий эълон қилингандан сўнг Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари томонидан бир ҳафта ичида тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари тўғрисидаги қарорлар Давлат бюджети тўғрисидаги Қонунга мувофиқлаштирилган ҳолда қабул қилинади.
Навбатдаги йил учун туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг лойиҳалари туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари томонидан:
жорий йилнинг 10 октябридан кечиктирмай жамоатчилик муҳокамаси учун жойлаштирилади;
уларнинг жамоатчилик муҳокамаси якунлари бўйича келиб тушган асосланган таклифлар ва фикр-мулоҳазалар асосида қайта кўриб чиқилади ҳамда жорий йилнинг 1 ноябридан кечиктирмай тегишинча халқ депутатлари туманлар ва шаҳарлар Кенгашларига киритилади.
Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари тўғрисида қарорлар қабул қилинганидан сўнг уч иш куни ичида халқ депутатлари туманлар ва шаҳарлар Кенгашлари ушбу қарорларга мувофиқлаштирилган ҳолда тегишинча туманларнинг ва шаҳарларнинг бюджетлари тўғрисида қарорлар қабул қилади.
Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари, туманлар ва шаҳарлар бюджетлари тўғрисидаги тегишли қарорлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари томонидан улар қабул қилинганидан сўнг уч иш куни ичида ўзларининг расмий веб-сайтларига жойлаштирилади.
(99-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 28 декабрдаги ЎРҚ-740-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2021 й., 03/21/740/1209-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 148-моддаси, Мазкур кодекснинг 27, 28, 35, 52, 93, 94-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 07.06.2017 йилдаги “Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг бюджет ваколатларини кенгайтириш ва маҳаллий бюджет даромадларини шакллантиришдаги масъулиятини ошириш тўғрисида”ги ПҚ-3042-сонли қарори.

Download 1.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling