Кодекс билан тартибга солинадиган муносабатлар Олдинги таҳрирга қаранг


-модда. Бюджет ташкилотларининг ва бюджет маблағлари олувчиларнинг харажатлар сметаларини тасдиқлаш


Download 1.57 Mb.
bet57/108
Sana09.09.2023
Hajmi1.57 Mb.
#1675080
TuriКодекс
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   108
Bog'liq
Бюджет кодекси

103-модда. Бюджет ташкилотларининг ва бюджет маблағлари олувчиларнинг харажатлар сметаларини тасдиқлаш
Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг харажатлар сметаси ташкилот бош бухгалтери (унинг ўринбосари) ва молия-иқтисод бўлинмаси бошлиғи (штат жадвалига мувофиқ молиявий-иқтисодий масалалар бўйича мутахассис) томонидан имзоланади ҳамда ташкилот раҳбари ёки у ваколат берган шахс томонидан тасдиқланади.
Бюджет маблағларини тақсимловчининг жамланма харажатлар сметаси бюджет маблағларини тақсимловчининг бош бухгалтери (унинг ўринбосари) ва молия-иқтисод бўлинмаси бошлиғи (штат жадвалига мувофиқ молиявий-иқтисодий масалалар бўйича мутахассис) томонидан имзоланади ҳамда бюджет маблағларини тақсимловчининг раҳбари ёки у ваколат берган шахс томонидан тасдиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларининг йиллик жамланма харажатлар сметаси Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда жорий йилнинг 1 февралига қадар тасдиқланади.
(103-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 8 январдаги ЎРҚ-512-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.01.2019 й., 03/19/512/2435-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларининг харажатлар сметалари Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири томонидан жорий йилнинг 15 февралига қадар тасдиқланади.
(103-модда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 8 январдаги ЎРҚ-512-сонли Қонунига асосан тўртинчи қисм билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.01.2019 й., 03/19/512/2435-сон)
Капитал қурилиш объектлари бўйича харажатларнинг сметалари буюртмачи томонидан тасдиқланган қурилишларнинг манзилли рўйхатлари ва объектларнинг титул рўйхатлари асосида тузилади.
Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг харажатлар сметаларини, бюджет маблағларини тақсимловчининг жамланма харажатлар сметаларини тасдиқлаш жорий молия йилининг 10 мартидан кечиктирмай амалга оширилади.

Download 1.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling