Кодекс билан тартибга солинадиган муносабатлар Олдинги таҳрирга қаранг


-модда. Бюджетлараро ўзаро ҳисоб-китоблар


Download 1.57 Mb.
bet79/108
Sana09.09.2023
Hajmi1.57 Mb.
#1675080
TuriКодекс
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   108
Bog'liq
Бюджет кодекси

138-модда. Бюджетлараро ўзаро ҳисоб-китоблар
Бюджетлараро ўзаро ҳисоб-китоблар молия йили мобайнида бюджетлар параметрлари ўзгарганда юқори ва қуйи турувчи бюджетлар ўртасида юзага келадиган ўзаро пул муносабатларидир.
Бюджетлараро ўзаро ҳисоб-китоблар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
қонунчилик ҳужжатлари қабул қилинганлиги;
(138-модда иккинчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари даромадларининг прогнози аниқлаштирилганлиги;
бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг бўйсунуви ўзгарганда харажатлар бир бюджетдан бошқа бюджетга ўтказилганлиги;
капитал қўйилмалар лимитлари бюджетлар даражалари ўртасида қайта тақсимланганлиги муносабати билан юзага келади.
Бюджетлараро ўзаро ҳисоб-китобларга киритилиши лозим бўлган сумма юқори турувчи молия органи томонидан аниқланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 10 ва 20-моддалари, 127-моддасининг бешинчи қисми, 131-моддаси олтинчи қисми, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 июндаги “Ўзаро ҳисоб-китоблар тизимида электрон шаклдаги ҳисобварақ-фактуралардан фойдаланишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 522-сонли қарори.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1381-модда. Мақсадли ижтимоий трансфертлар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мақсадли ижтимоий трансфертлар юқори турувчи бюджетдан қуйи турувчи бюджетга таълим ва тиббиёт муассасаларининг иш ҳақи ва ижтимоий солиқ бўйича харажатларини қоплаш учун ажратилади.
(1381-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 9 ноябрдаги ЎРҚ-646-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.11.2020 й., 03/20/646/1488-сон)
Мақсадли ижтимоий трансфертларнинг миқдорлари:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларига — Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳаси қабул қилинаётганда;
(1381-модда иккинчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-660-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 03/20/660/1682-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджетидан, вилоятларнинг вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетидан туманлар ва шаҳарлар бюджетларига — Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари тўғрисидаги қарорлар қабул қилинаётганда белгиланади.
(1381-модда иккинчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-660-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 03/20/660/1682-сон)
Фойдаланилмаган мақсадли ижтимоий трансфертлар жорий молия йили охирида тегишли юқори турувчи бюджетга қайтарилиши керак.
(1381-модда Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-454-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.01.2018 й., 03/18/454/0493-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 134, 139, 140-моддалари.
Олдинги таҳрирга қаранг.

Download 1.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling