Кодекс билан тартибга солинадиган муносабатлар Олдинги таҳрирга қаранг


Download 1.57 Mb.
bet78/108
Sana09.09.2023
Hajmi1.57 Mb.
#1675080
TuriКодекс
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   108
Bog'liq
Бюджет кодекси

137-модда. Дотация
Юқори турувчи бюджетдан қуйи турувчи бюджетга дотация қуйи турувчи бюджет харажатларининг режалаштирилган ҳажми субвенциялар ва ўтказиб бериладиган даромадлар ҳисобга олинган ҳолда мазкур бюджет даромадларининг прогноз қилинган ҳажмидан ошиб кетган тақдирда ажратилади.
Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетларига дотация жамғармалар харажатларининг режалаштирилган ҳажми йил бошидаги қолдиқ ҳисобга олинган ҳолда жамғармалар даромадларининг прогноз қилинган ҳажмидан ошиб кетган тақдирда ажратилиши мумкин.
Дотациянинг миқдори:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан қуйи турувчи бюджетларга ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларига ажратилганда — Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳаси қабул қилинаётганда;
(137-модда учинчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-660-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 03/20/660/1682-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджетидан, вилоятларнинг вилоят бюджетларидан ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетидан туманлар ва шаҳарлар бюджетларига ажратилганда — Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари тўғрисидаги қарорлар қабул қилинаётганда белгиланади.
(137-модда учинчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-660-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 03/20/660/1682-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 12.05.2010 йилда 2102-сон билан рўйхатдан ўтказилган Ўзбекистон Республикаси молия вазири ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 12.05.2010 йилдаги 27-сонли буйруғи билан тасдиқланган Юқори бюджетдан қуйи бюджетларга ўтказиб бериладиган даромадларни режалаштириш, ажратиш тартиби тўғрисида низомнинг 5-банди.

Download 1.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling