Кодекс билан тартибга солинадиган муносабатлар Олдинги таҳрирга қаранг


Download 1.57 Mb.
bet80/108
Sana09.09.2023
Hajmi1.57 Mb.
#1675080
TuriКодекс
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   108
Bog'liq
Бюджет кодекси

1382-модда. Тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар
Тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар қайтарилмаслик шарти билан Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари, давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари харажатларининг тегишли даромадлар прогнозларидан ошган қисмини қоплаш учун берилади.
Тартибга солувчи бюджетлараро трансфертларнинг миқдорлари:
Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларига — Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳаси қабул қилинаётганда;
Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджетидан, вилоятларнинг вилоят бюджетларидан ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетидан туманлар ва шаҳарлар бюджетларига — Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари тўғрисидаги қарорлар тасдиқланаётганда белгиланади.
Давлат бюджети тўғрисидаги Қонунга мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларига, шунингдек Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджетидан, вилоятларнинг вилоят бюджетларидан ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетидан туманлар ва шаҳарлар бюджетларига ажратиладиган тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар миқдорларини, қуйи турувчи бюджетларнинг даромадлари прогнозларининг ижросидан қатъи назар, камайтиришга йўл қўйилмайди.
(1382-модда Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-660-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 03/20/660/1682-сон)
139-модда. Бюджетлараро трансфертларни ўтказиш тартиби
Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан бюджетлараро трансфертлар Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг шахсий ғазна ҳисобварағидан Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг, вилоятлар вилоят бюджетларининг ва Тошкент шаҳри шаҳар бюджетининг, шунингдек давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг шахсий ғазна ҳисобварақларига ўтказилади.
Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджетидан, вилоятларнинг вилоят бюджетларидан ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетидан бюджетлараро трансфертлар уларнинг шахсий ғазна ҳисобварақларидан туманлар, шаҳарлар бюджетларининг шахсий ғазна ҳисобварақларига, шунингдек давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг шахсий ғазна ҳисобварақларига ўтказилади.
Давлат мақсадли жамғармалари бюджетларидан бюджетлараро трансфертлар уларнинг шахсий ғазна ҳисобварақларидан Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг, Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг, вилоятлар вилоят бюджетларининг ва Тошкент шаҳри шаҳар бюджетининг шахсий ғазна ҳисобварақларига ўтказилади.
Бюджетлараро трансфертларни ўтказиш ғазна мемориал ордерлари асосида амалга оширилади.
Бюджетлараро трансфертлар бўйича ҳисоб-китоблар жорий молия йилида қўшимча вақт даври ҳисобга олинган ҳолда тугалланиши керак.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 134, 140-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 22.12.2016 йилда 2850-сон билан рўйхатдан ўтказилган Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2016 йил 22 ноябрдаги 88-сон буйруғи билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетларининг ғазна ижроси қоидаларининг 12-боби.

Download 1.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling