Кодекс билан тартибга солинадиган муносабатлар


-модда. Кодекснинг амал қилиш доираси


Download 318.32 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/13
Sana28.12.2022
Hajmi318.32 Kb.
#1070115
TuriКодекс
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
5u-одоб-ахлок

3-модда. Кодекснинг амал қилиш доираси
Ушбу Кодекс Университетнинг барча ходим ва талабаларига нисбатан 
татбиқ этилади. 
 
2-боб. Кодекснинг тамойиллари 
 
4-модда. 
Университет 
ходим 
ва 
талабалари 
хулқ- 
атворининг асосий тамойиллари
Мазкур Кодекс қонунийлик, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари 
ва қонуний манфаатларининг устуворлиги, ватанпарварлик, хизмат ва ўқиш 
бурчига содиқлик, адолат, ҳалоллик ва холислик, самарадорлик ва 
тежамкорлик тамойилларига асосланади. 
5-модда. Қонунийлик тамойили
Университет ходим ва талабалари Ўзбекистон Республикаси 
қонунчилигига сўзсиз риоя қиладилар ҳамда ўз хизмат ва ўқиш 
мажбуриятларини лавозим йўриқномалари, меҳнат шартномалари, ушбу 
Кодекс қоидалари, Университет Ички меҳнат тартиби қоидалари ҳамда 
таълимга оид бошқа меъёрий ҳужжатларга мувофиқ бажарадилар. 
6-модда. Фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний
манфаатларининг устуворлиги тамойили



Фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари 
Университетнинг олий қадрияти бўлиб ҳисобланади. Университет ходим ва 
талабалари фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари 
бузилишига йўл қўймайдилар ва бундай бузилишлар рўй берган ҳолларда 
уларни тиклашга кўмаклашадилар. 
7-модда. Ватанпарварлик, хизмат ва ўқиш бурчига содиқлик
тамойили 
Университет ходим ва талабалари ўз ўқиш ва хизмат фаолиятларини 
маънавий-ахлоқий қадриятлар, Ватанга садоқат, хизмат ва ўқиш бурчига 
содиқлик асосида жамиятнинг Университетга бўлган талаби ва ишончини 
ифодалаган ҳолда амалга оширадилар. Xодим ва талабалар ўз ўқиш ва хизмат 
бурчларини ўзаро хайрихоҳлик, ўз манфаатлари ва мафкуравий қарашларидан 
қатъий назар лозим даражада бажарадилар. 

Download 318.32 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling