Кодекс билан тартибга солинадиган муносабатлар


-модда. Академик таъқиб ва тазйиққа йўл қўйилмаслиги


Download 318.32 Kb.
Pdf ko'rish
bet8/13
Sana28.12.2022
Hajmi318.32 Kb.
#1070115
TuriКодекс
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
5u-одоб-ахлок

20-модда. Академик таъқиб ва тазйиққа йўл қўйилмаслиги 
Университет ҳаётида раҳбарият ёки педагог ходим томонидан 
талабаларни уларнинг розилигисиз муайян ишларга жалб этганлик, ҳақ 
тўламасдан уларнинг меҳнат кучидан фойдаланиш мақсадида уларга 
мурожаат этилганида, талабалар томонидан бундай сўровга рад жавобининг 
берилиши педагог ходим томонидан келгусида уларга дарс машғулотида паст 
баҳо қўйиш ёки бошқа турдаги тазйиқ ва таъқиб (academic harassment) қилиш 
билан боғлиқ муносабат кўрсатилишига имкон бермайди ва бундай таъқиб 
қаттиқ қораланади. 
21-модда. Мобил алоқа воситаларидан фойдаланиш 
Дарс машғулотлари вақтида мобил алоқа воситаларидан фойдаланиш 
барча учун қатъиян тақиқланади. Мобил алоқа воситаларидан фойдаланишга 
зарур ва узрли ҳолатларда педагог ходимнинг рухсати билангина 
аудиториядан ташыарида рухсат этилиши мумкин. Университет бинолари 
(ўқув хоналар бундан мустасно) ва ховлисида дарсдан ташқари ва танаффус 
вақтида зарур холларда мобил алоқадан фойдаланиш мумкин, бунда максимал 
даражада шовқинсизлик ва осойишталик сақланиши, баланд овозда 
сўзлашмаслик ва атрофдагиларга халақит бермаслик шарт.
22-модда. Дарс машғулотида иштирок этиш 
Талабаларнинг дарсга кеч қолиб келишларига йўл қўйилмайди. Лекин 
узрли сабабга кўра дарсга кеч қолган талаба узр сўраб, педагог ходимнинг 
ижозати билан аудиторияга кириб ўз жойини эгаллаши мумкин.


10 
Педагог ходим дарс машғулотларига ўзининг ножўя ҳаракатлари билан 
халақит бераётган талабани юзага келган вазият ҳақида тегишли деканат 
ходимларига хабардор қилган ҳолда дарсдан четлатиши мумкин. 
23-модда. Дарс машғулотидан ташқари вақтда мулоқот қилиш 
Талаба учун педагог ходим билан дарс машғулотларидан ташқари 
вақтда мулоқот қилиш зарурати бўлса, у ҳолда мулоқот: 
- маслаҳат соатлари, мустақил иш ёки ўзаро келишув бўйича 
белгиланган вақтда амалга оширилиши мумкин; 
- талаба ўзи мулоқот қилмоқчи бўлган педагог ходимнинг лавозими, 
исми, отасининг исми ва фамилиясини билиши мақсадга мувофиқ. 
Асосланган жиддий сабаблар (қўполлик, тамагирлик, дарс сифатининг 
пастлиги, педагог ходимнинг айби билан машғулотлар ўтказилишидаги 
мунтазам узилиш ҳолларини исботловчи далиллар ва б.) ҳамда гуруҳ 
(курс)нинг якдил фикри мавжуд бўлган ҳолатларда талабалар педагог 
ходимни алмаштириш ҳақида илтимос билан тегишли деканатга мурожаат 
қилишлари мумкин. 

Download 318.32 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling