33-модда. Одоб-ахлоқ комиссиясининг хулосаси
Одоб-ахлоқ
кодексининг
бузилиши
ҳолатларини
Одоб-ахлоқ
комиссияси томонидан кўриб чиқиш натижалари бўйича интизомий ёки бошқа
тарздаги қоида бузилишларининг мавжудлиги (мавжуд эмаслиги) тўғрисида
хулоса чиқарилади. Айни вақтда Университет ректорига кўриб чиқиши учун
қоидабузар xодим ва талабани жавобгарликка тортиш тўғрисида
таклиф
киритилади. Йўл қўйилган қоида бузилишининг хусусиятини ҳисобга олган
ҳолда Одоб-ахлоқ комиссияси xодим ва талабага нисбатан Одоб-ахлоқ
кодексининг бузилишига йўл қўймаслик тўғрисидаги огоҳлантириш
билан
чекланиши мумкин.
Одоб-ахлоқ кодексига риоя этмаган
xодим ва талабани интизомий
жавобгарликка тортиш бўйича буйруқ лойиҳаси тегишли деканат (талабаларга
нисбатан), кадрлар бўлими (ходимларга нисбатан) томонидан тайёрланади.
Xодим
ва
талабалар
ўзлари
йўл
қўйган
қоидабузарлик,
қоидабузарликнинг кўриб чиқилиши жараёни ҳақида
ахборотни олиш ва
ўзини ҳимоя қилиш учун далилларни тақдим этиш, шунингдек, Университет
қарорлари юзасидан белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эгадирлар
.
34-модда. Жамоатчилик назорати
Xодим ва талабанинг хулқ-атвори устидан
жамоатчилик назоратини
таъминлаш мақсадида, мазкур Кодексга риоя этмаганлик ҳолатлари
Касаба
уюшмаси қўмитаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти ёки
Университет ходим ва талабаларнинг бошқа ваколатли органида муҳокама
қилиниши амалиёти жорий этилиши мумкин.
10-боб. Якуний қоида
35-модда. Кодекснинг кучга кириши ҳамда унга ўзгартиш ва
қўшимчалар киритиш
16
Мазкур кодекс эълон қилинган кундан
бошлаб кучга киради ва унга
ўзгартиш ҳамда қўшимчалар киритиш Университет ректорининг буйруғига
биноан амалга оширилади.