участкадаги рўйхат бўйича сайловчиларнинг сони,
олинган сайлов бюллетенлари
сони ҳамда муддатидан олдин овоз берганлар ҳақида маълум қилади. Ушбу маълумотлар
якуний баённомага киритилади;
овоз беришни ташкил этиш ва ўтказишни мувофиқлаштириб боради ҳамда назорат
қилади, зарурат бўлганда комиссия аъзоларига ёрдам кўрсатади, улар вақтинчалик йўқ бўлган
ҳолларда уларни бошқа аъзолар
билан алмаштиради;
овоз бериш тугалланганлигини эълон қилади;
бинода ҳозир бўлган сайловчиларга овоз беришни тугаллаши учун имконият беради.
Участка сайлов комиссиясининг аъзолари:
сайловчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжати асосида унинг сайловчилар
рўйхатидаги
маълумотларини текширади, унга овоз бериш сайлов бюллетенини имзо
қўйдириб топширади;
кузатувчиларга ва оммавий ахборот воситалари вакилларига сайлов жараёнини
кузатиш учун шарт-шароитлар яратади.
55-модда. Овоз бериш тартиби
Сайловчи сайлов бюллетенини олгач, уни яширин овоз бериш кабинасида ёки
хонасида тўлдиради. Сайлов бюллетенини тўлдириш чоғида овоз берувчи шахсдан бошқа
шахсларнинг ҳозир бўлиши тақиқланади. Сайлов бюллетенини мустақил равишда тўлдириш
имкониятига эга бўлмаган сайловчи ўз хоҳишига кўра яширин овоз бериш кабинасига ёки
хонасига бошқа шахсни таклиф қилишга ҳақли, бундан
сайлов комиссияси таркибига
кирадиган шахслар, кузатувчилар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари мустасно.
Сайловчи ўзи ёқлаб овоз бераётган номзоднинг фамилияси рўпарасида, ўнг томонда
жойлашган бўш квадратга «+» ёки «
» ёхуд «х» белгисини қўяди.
Овоз берувчи тўлдирилган сайлов бюллетенини сайлов қутисига ташлайди.
Бузиб қўйилган сайлов бюллетени сайловчининг илтимосига кўра янгисига
алмаштирилиши мумкин. Бузиб қўйилган сайлов бюллетенлари ҳисобга олиниши,
бекор
қилиниши (юқори чап бурчагини кесиш йўли билан) лозим ва алоҳида сақланади.
Do'stlaringiz bilan baham: