Кодекс билан тартибга солинадиган муносабатлар


-модда. Иш вақтини ҳисобга олиш тушунчаси ва турлари


Download 461.73 Kb.
bet88/232
Sana19.06.2023
Hajmi461.73 Kb.
#1620614
TuriКодекс
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   232
Bog'liq
Янги Мехнат Кодекси

198-модда. Иш вақтини ҳисобга олиш тушунчаси ва турлари
Иш вақтини ҳисобга олиш ишга чиқишларни тегишли ҳисобга олиш даври учун иш вақтининг белгиланган нормаси ходимлар томонидан бажарилиши устидан назорат қилинишини таъминлаш мақсадида қайд этиш орқали ҳар бир ходим томонидан ҳақиқатда ишлаб берилган вақтни аниқлашдир.
Ҳисобга олиш даврининг давомийлигига қараб иш вақтини ҳисобга олишнинг қуйидаги турлари назарда тутилиши мумкин:
кунлик ҳисобга олиш, бунда ҳисобга олиш даври бир кунга тенг бўлади. Кунлик ҳисобга олишда ходим ҳар бир иш куни давомида бир хил миқдордаги иш соатида меҳнат қилади ва ҳар куни иш вақтининг белгиланган нормасини бажаради;
ҳафталик ҳисобга олиш, бунда ҳисобга олиш даври бир ҳафтага тенг бўлади. Иш вақтини ҳафталик ҳисобга олишда, башарти ҳафта ичидаги иш вақтининг белгиланган нормасига риоя этилса, кунлик ишнинг давомийлиги ҳар хил бўлиши мумкин, бироқ ушбу Кодекснинг 185-моддасида белгиланганидан ортиқ бўлмаслиги керак;
жамлаб ҳисобга олиш, бунда ходим иш вақтининг нормасини ишлаб бериши керак бўлган ҳисобга олиш даври бир ҳафтадан ошади. Иш вақтини жамлаб ҳисобга олишда кунлик ёки ҳафталик ишнинг давомийлиги ушбу Кодекснинг 199-моддасида кўрсатилган доирада иш кунининг ёки иш ҳафтасининг соатлари нормасидан четга чиқиши мумкин. Шу муносабат билан муайян календарь даврларда юзага келадиган ортиқча ишлаш ёки камроқ ишлаш ҳисобга олиш даври учун соатлар суммаси ушбу даврдаги иш вақтининг нормасига тенг бўладиган тарзда мувозанатлаштирилиши керак.
Ҳисобга олиш даври учун иш соатлари нормаси тегишли тоифадаги ходимлар учун белгиланган иш вақтининг кунлик (кунлик ҳисобга олишда) ёки ҳафталик (ҳафталик ва жамлаб ҳисобга олишда) давомийлигидан келиб чиққан ҳолда аниқланади. Тўлиқсиз иш кунида (сменада) ва (ёки) тўлиқсиз иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун ҳисобга олиш давридаги иш соатларининг нормал сони тегишинча камайтирилади.
199-модда. Иш вақтини жамлаб ҳисобга олишни белгилаш ва қўллаш тартиби
Агар ишлаб чиқариш (иш) шароитларига кўра иш берувчида ушбу тоифадаги ходимлар (шу жумладан ноқулай меҳнат шароитларидаги ишда банд бўлган ходимлар) учун белгиланган иш вақтининг кунлик ёки ҳафталик давомийлигига риоя этиш имкони бўлмаса, иш вақтини жамлаб ҳисобга олишни жорий этишга йўл қўйилади.
Башарти ҳисобга олиш даври учун иш вақтининг давомийлиги иш соатлари нормасидан ошмаса, иш вақтини жамлаб ҳисобга олиш жорий этилиши мумкин. Бунда ҳисобга олиш даври ўн икки ойдан, кунлик ишнинг (сменанинг) давомийлиги эса ўн икки соатдан ошмаслиги керак.
Иш вақтини жамлаб ҳисобга олишни қўллаш тартиби, зарур бўлган тақдирда эса ҳисобга олиш даври мобайнида ходимларга тўланадиган иш ҳақи миқдорини тенглаштиришга қаратилган чора-тадбирлар жамоа шартномасида белгиланади, агар жамоа шартномаси тузилмаган бўлса, иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси билан келишувга кўра аниқланади.
Иш вақтини жамлаб ҳисобга олиш айрим тоифадаги ходимларни иш вақтидан ташқари ишга жалб этиш учун белгиланган чекловларга риоя этилган ҳолда белгиланади.

Download 461.73 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   232




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling