Кодекс билан тартибга солинадиган муносабатлар


-модда. Маҳаллий Кенгашлар депутатлигига номзодлар кўрсатиш тартиби


Download 103.22 Kb.
bet37/42
Sana11.09.2023
Hajmi103.22 Kb.
#1675658
TuriКодекс
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   42
Bog'liq
Сайлов кодекси

91-модда. Маҳаллий Кенгашлар депутатлигига номзодлар кўрсатиш тартиби
Маҳаллий Кенгашларнинг депутатлигига номзодлар кўрсатиш сайловга олтмиш беш кун қолганида бошланади ва сайловга қирқ беш кун қолганида тугалланади.
Маҳаллий Кенгашлар депутатлигига номзодлар кўрсатиш сиёсий партияларнинг тегишли органлари томонидан амалга оширилади.
Сиёсий партиялар тегишли ҳудудда жойлашган ҳар бир сайлов округидан маҳаллий Кенгашлар депутатлигига биттадан номзод кўрсатишга ваколатлидир.
Бир шахс тегишли маҳаллий Кенгашга сайлов ўтказиш бўйича фақат битта сайлов округидан депутатликка номзод этиб кўрсатилиши мумкин. Депутатликка номзодлар танлаш тартиби сиёсий партиялар томонидан белгиланади.
Аёлларнинг сони сиёсий партиядан кўрсатилган маҳаллий Кенгашлар депутатлигига номзодлар умумий сонининг камида ўттиз фоизини ташкил этиши керак.
Сиёсий партиялар фақат ўз партияси аъзоларини ёки партиясизларни депутатликка номзод этиб кўрсатади. Депутатликка номзодлар кўрсатилганлиги тўғрисида баённома тузилади.
92-модда. Маҳаллий Кенгашлар депутатлигига номзодларни рўйхатга олиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар
Сиёсий партия тегишли органининг раҳбари маҳаллий Кенгашлар депутатлигига номзодларни рўйхатга олишни илтимос қилиб, тегишли вилоят, туман, шаҳар сайлов комиссиясига ариза билан мурожаат этади. Аризага қуйидагилар илова қилинади:
сиёсий партия тегишли органининг депутатликка номзодлар кўрсатиш тўғрисидаги қарори;
сиёсий партия тегишли органи мажлисининг маҳаллий Кенгашлар депутатлигига номзодлар кўрсатиш тўғрисидаги баённомаси, унда депутатликка номзоднинг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси, касби, лавозими (машғулотининг тури), иш ва яшаш жойи, партияга мансублиги, шунингдек сайлов округининг номи ва рақами кўрсатилади;
маҳаллий Кенгашлар депутатлигига номзоднинг ўз номзоди тегишли сайлов округидан овозга қўйилишига рози эканлиги тўғрисидаги аризаси;
ушбу Кодекс 90-моддасининг учинчи қисмида кўрсатиб ўтилган шахсларнинг, башарти улар маҳаллий Кенгашлар депутатлари этиб сайлангудек бўлса, эгаллаб турган лавозимидан бўшаш тўғрисидаги аризаси.
Ҳужжатларни тақдим этган шахсга тегишли вилоят, туман, шаҳар сайлов комиссияси ҳужжатлар қабул қилиб олинган сана ва вақт кўрсатилган маълумотнома беради.
Вилоят, туман, шаҳар сайлов комиссияси сиёсий партиялардан депутатликка номзодларни рўйхатга олиш учун ҳужжатларни қабул қилишни рўйхатга олиш муддати тугалланишига етти кун қолганида якунлайди.
Вилоят, туман, шаҳар сайлов комиссияси тақдим этилган ҳужжатларни беш кунлик муддат ичида текшириб чиқади ва уларнинг ушбу Кодекс талабларига мувофиқлиги тўғрисида хулоса беради.
Вилоят, туман, шаҳар сайлов комиссияси рўйхатга олиш учун тақдим этилган ҳужжатларда аниқланган номувофиқликлар ва ушбу Кодекс талабларидан четга чиқиш ҳоллари тўғрисида тегишли сиёсий партиялар раҳбарларига маълум қилади. Сиёсий партия ҳужжатларда аниқланган номувофиқлар ва хатоларни икки кунлик муддатда тузатишга ҳамда уларни тегишли сайлов комиссиясига тақдим этишга ҳақли.

Download 103.22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling