Коммунал инфратузилма ва уй-жой коммунал хўжалигининг аҳоли турмуш даражасига таъсири


Уй-жой коммунал хўжалиги инфратузилмасининг аҳоли турмуш


Download 49.46 Kb.
bet4/6
Sana24.01.2023
Hajmi49.46 Kb.
#1114384
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
2-Мавзу

2.4. Уй-жой коммунал хўжалиги инфратузилмасининг аҳоли турмуш
даражасига таъсири
Aҳолининг турмуш дaрaжaси мaмлaкaтдa олиб борилaётгaн ижтимоий сиёсaт вa ижтимоий соҳaнинг ривожлaниши билaн боғлиқ бўлaди. Ўз нaвбaтидa ижтимоий соҳa aҳолигa моддий вa мaънaвий нeъмaтлaр йeткaзиб бeрувчи инфрaтузилмaлaрдaн тaшкил топади. Тaълим, мaдaният, сaнъaт, спорт вa соғлиқни сaқлaш кaби соҳaлaр aҳолини комил инсон қилиб тaрбиялaш учун xизмaт қилсa, уй-жой xўжaлиги вa коммунaл xизмaтлaр тизимининг ривожлaниши aҳолининг фaровон ҳaёт кeчириши вa муносиб турмуш тaрзининг шaкллaниши учун шaроит ярaтaди.
Уй-жой коммунал хизматлари шаҳарнинг ҳаётни қўллаб-қувватлаш ресурсларига бўлган эҳтиёжини таъминлашга қаратилган хизматлар мажмуини ишлаб чиқариш ва тақдим этишдир. Ушбу хизматлар хилма-хил ва кўп қиррали бўлиб, уларнинг ҳар бири ўзига хос хусусиятларига эга. Шу билан бирга, уларнинг барчасидан кўзланган умумий мақсад – шаҳар турмуш даражасини ошириш, нормал ишлаши ва ривожланишини таъминлашдан иборат.
Замонавий шароитда уй-жой-коммунал фаолияти аҳоли турмушининг ташкилий тамойил бўлиб, мамлакатда фуқароларнинг яшаш тарзини сифатини сақлаб туриши ва ривожланишига асос бўлади. Давлат хизматлари тизимларининг умумий фойдаси аҳоли ва шаҳарларнинг тегишли хизматларга бўлган эҳтиёжларини қондиришга тайёр бўлган доимий муассасаларнинг нуфузлари билан ифодаланади.
Уй-жой коммунал хўжалиги ва аҳоли турмуш даражасини ошириш тизимини бошқаришнинг асосий вазифалари қуйидагилардир:
- уй-жой коммунал хўжалиги, ободонлаштириш, йўл ва кўприк, сув таъминоти ва канализация иншоотлари, муҳандислик-коммуникация тармоқлари ва коммуникацияларни ривожлантириш, кўкаламзорлаштириш объектларини таъмирлаш ва сақлаш соҳасидаги ягона сиёсатни шакллантириш, ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
- фуқароларнинг яшаш шароитларини яхшилаш бўйича мақсадли дастурларни амалга ошириш.
Хизматларнинг қулайлиги - уй-жой коммунал хизматларнинг ўзига хос
хусусияти ҳисобланиб, коммунал хизматлар истеъмоли аҳолининг барча турдаги табақалари учун бир хилда фойдаланилади. Шуни таъкидлаш жоизки, умумий фойдаланишдаги мол-мулкка эга бўлган хизматлар давлат фойдасига хизмат қилади. Шунинг учун уй-жой коммунал хизматларини жамоат мулклари сифатида таснифлаш мумкин.
Уй-жой коммунал хизматларни давлат хизматлари гуруҳлари ёки турлари бўйича таснифлаш ҳам ушбу фаолият соҳасининг ўзига хос хусусияти ҳисобланади.



Download 49.46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling