Kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi toshkent axborot texnologiyalari universiteti "boshqaruv hisobi"


Download 1.49 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/74
Sana27.10.2023
Hajmi1.49 Mb.
#1726758
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   74
Bog'liq
boshqaruv hisobi fani boyicha

Чизиқли бошқариш деганда “вертикал бўйича” бошқариш тушунилади
бунда ўуйида бўғинлар юқори бўғинларга бевосита бўйсунади.
Чизиқли бошқаришда ҳар бир раҳбар ўзи маъсул бўлган бўлинмаларни 
мустақил бошқаради ва барча зарур бошқарув қарорларини мустақил қабул 
қилади.
Функционал бошқариш корхонани молия, таъминот, сотиш, кадрлар, 
лойиҳа-конструкторлик ва технологик ишловлар, иш юритиш, ташқи 
иқтисодий алоқалар ва ҳоказолар каби алоҳида функциялар бўйича 
бошқаришдир. Бу тизим корхона раҳбари ва алоҳида функциялар 
менежерларининг фаолиятини ихтисослаштиришга мўлжалланган.
Матрицали тузилмада функционал бўлинмалар билан бирга муайян 
ишлаб чиқариш вазифаларини ҳал этиш учун махсус органлар (лойиҳа 
гуруҳлари) тузилади. Бу гуруҳлар бошқарувнинг турли даражаларидаги 
алоҳида функционал бўлинмалар мутахассисларидан таркиб тоïади.
Бошқаришни ташкил этишнинг матрицали шакли раҳбар ва ходимларнинг 
ҳамжиҳатликдаги 
фаолиятини 
таъминлайди, 
уларнинг 
шахсий 
ўобилиятларини намоён этишлари учун шароитлар яратади.
2. Жавобгарлик марказларининг турлари. 
Хўжалик юритувчи субъектларда жавобгарлик марказлари бўйича 
бошқарув ҳисобининг ташкил этишда ушбу марказларнинг турлари 
моҳиятига алоҳида эътибор қаратиш зарур. 
Корхонада бўлинмалар бўйича бошқарув ҳисобини самарали ташкил этиш 
учун уларни ўуйидаги белгиларга мувофиқ таснифлаш лозим: 

ваколатлар ва жавобгарлик ҳажмига кўра; 



марказ бажарадиган функциялар бўйича. 
Ваколатлар ва жавобгарлик ҳажмидан келиб чиққан ҳолда жавобгарлик 
марказларини харажатлар, сотиш, фойда ва инвестициялар марказларига 
бўлиш мақсадга мувофиқдир. 

 
 
 

Download 1.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling