Kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi toshkent axborot texnologiyalari universiteti "boshqaruv hisobi"
Download 1.49 Mb. Pdf ko'rish
|
boshqaruv hisobi fani boyicha
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1. «Бошқарув ҳисоби» фани, унинг предмети ва методи
- Бошқарув ҳисоби
I. FANNING O’QUV DASTURI 1.1. Namunaviy fan dastur 2. O’QUV-USLUBIY MATERIALLARI 2.1.NAZARIY MASHG’ULOTLAR MATERIALLARI (MA’RUZA MATNLARI) 1-МАВЗУ. БОШҚАРУВ ҲИСОБИНИНГ МАЗМУНИ ВА ВАЗИФАЛАРИ РЕЖА: 1. Бошқарув ҳисобининг мазмуни ва вазифалари 2. Бошқарув ҳисобининг тарихий шаклланиши. 3. Бошқарув ва ишлаб чиқариш ҳисоби ўртасидаги боғлиқлик. 4. Молиявий ва бошқарув ҳисобининг ўзаро боғлиқлиги 1. «Бошқарув ҳисоби» фани, унинг предмети ва методи Бозор муносабатларини ривожлантириш шароитида хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг барча жараёнларида иқтисодий ахборотларга нисбатан ҳаққонийлик, ўз вақтидалик, холислик ва аниқлик каби талаблар қўйилади. Ҳозирги пайтда олинган иқтисодий ахборотлар ички ва ташқи фойдаланувчилар талабини тўлиқ қондириши ҳамда энг кам миқдорда меҳнат ва вақт сарф қилган ҳолда шакллантирилиши лозим. «Бошқарув ҳисоби» фанининг предмети харажатлар ва маҳсулот таннархи калькуляцияси, жавобгарлик марказлари бўйича бошқарув ҳисобини ташкил этиш, бюджетлаштириш, истиқболда корхона тараққиётини белгиловчи лойиҳалар таҳлили, сегментлар бўйича ҳисобот тузиш, самарали трансферт баҳоларини шакллантиришнинг назарий-услубий ҳамда ташкилий асосларини ёритиш ҳисобланади. Бошқарув ҳисоби - бу бозор муносабатлари зарурияти билан пайдо бўлган ва унинг турли бўғинларидаги таркибий тузилмаларининг фаолиятлари юзасидан тактик ва стратегик бошқарув қарорларини қабул қилиш учун харажатлар ва даромадлар тўғрисидаги аҳборотни тақдим этувчи; корхона ҳисоб сиёсатига мувофиқ юритиладиган, таркибига корхона молиявий-хўжалик фаолиятини бюджетлаштириш, инвестиция лойиҳаларини таҳлил қилиш, харажатларни ҳисобга олиш ва маҳсулотлар таннархини калькуляция қилишнинг илғор усулларини қўллаш, жавобгарлик марказлари бўйича сегментар ҳисобот тузиш, ички хўжалик бўлинмалари ўртасидаги муомалаларда фойдаланиладиган трансферт баҳоларни шакллантириш; эволюцион йўл билан ривожланиб борувчи ички хўжалик ҳисобининг синтетик тизими, бир нечта иқтисодий фанлар мажмуасида туғилган комплекс фандир. Корхоналарда бошқарув ҳисобини самарали юритиш дастлабки ва йиғма ҳужжатларни айланиш тезкорлиги, қабул қилинган ички ҳисобот шакллари, уларнинг тузиш даврийлиги ҳамда тақдим қилиш муддатлари, ахборотлар тизимини такомиллаштиришга мослиги таъсир қилади. Бошқарув ҳисобида ҳужжатлаштириш ва инвентаризация, баҳолаш ва калькуляция, счётлар ва иккиёқлама ёзув, балансда умумлаштириш ва ҳисобот каби молиявий ҳисоб усулларининг барча элементларидан фойдаланилади. Бундан ташқари, унда иқтисодий таҳлил, иқтисодий- математик ва статистик усуллар ҳам кенг қўлланилади. Бошқарув ҳисобини ташкил этилиши ва ўз вақтида юритилиши оқилона бошқарув қарорларини ўз вақтида қабул қилиниши, корхона фаолиятини режалаштириш, таҳлил ва назорат қилиш имконини бериб, ишлаб чиқариш самарадорлигини оширади. Одатда, корхоналарда бошқарув ҳисоби қуйидаги фаолият турлари бўйича юритилади: таъминот-тайёрлов фаолияти; ишлаб чиқариш фаолияти; молия-тижорат фаолияти; ташкилий фаолият. Корхоналарда таъминот-тайёрлов фаолияти такрор ишлаб чиқариш жараёни ташкил этиш ва унинг узлуксизлигини таъминлашга хизмат қилади. Шу сабабли, мазкур соҳада дастлабки бошқарув ахборотлари йиғилади ва қайта ишланади. Бошқарув ҳисоби ахборотларини шакллантиришда ишлаб чиқариш фаолияти муҳим ўрин тутади. Унда ишлаб чиқариш харажатлари таркиби, ўзгариши, уларни жавобгарлик марказлари бўйича ҳисобини ташкил қилиш, шунингдек, харажатлар ҳисоби ва таннарх калькуляциясини юритиш, сарфланган харажатлар бўйича четланишларни ҳисобга олиш амалга оширилади. Молия-тижорат фаолиятида эса корхона иқтисодий бўлинмалари (сегментлари) бўйича сотиш, маъмурий харажатлар бюджети тузилади ва уларнинг бажарилиши назорат қилинади. Ташкилий фаолият бўйича бошқарув ҳисобини ташкил қилиш алоҳида бўлинмалар менежерлари зиммасига харажатлар ҳажми, уларнинг самарадорлиги тўғрисидаги ахборотларни шакллантириш вазифасини юклайди. Бунда ишлаб чиқариш зарарсизлиги нуқтасининг дастлабки ҳисоб- китоблари амалга оширилади, ўзгарувчан, доимий харажатлар ва фойда ўртасидаги алоқадорлик таҳлил қилинади. Бошқарув ҳисоби фақатгина харажатлар ҳисоби ва маҳсулот таннархи калькуляцияси билан шуғулланибгина қолмасдан, балки корхона раҳбарига жорий ва истиқболли бошқарув қарорлари қабул қилишда кўмаклашиши зарур. Бошқарув ҳисоби корхонанинг ички вазифаларини ҳал қилишга мўлжалланган бўлиб, бу унинг “ноу-хау”сидир. Хўжалик юритувчи субъектларда бошқарув ҳисобининг муҳим Download 1.49 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling