1. Ҳисобнинг мақсади. Молиявий ҳисобнинг мақсади корхонанинг
мулкий ва молиявий ҳолатини баҳолаш, активлар ва пассивларнинг ҳолати
тўғрисидаги
ахборотларни умумлаштириш, даврий ва йиллик бухгалтерия
ҳисоботини тузишдан иборат. Бу маúлумотлар маъмуриятнинг ўзи учун ҳам,
ташқи фойдаланувчилар учун ҳам мўлжалланган бўлади.
Бошқарув ҳисобининг асосий мақсади эса корҳона раҳбариятини оқилона
бошқарув қарорлари қабул қилиш учун харажатлар ва
молиявий натижалар
тўғрисидаги ишончли аҳборотлар билан таъминлашдир.
2. Ҳисоб сиёсатини ишлаб чиқиш. Молиявий ҳисобда ҳисоб сиёсати уни
юритиш қоидалари, молиявий ҳисоботни тузиш ва тақдим қилиш тартибини
ифодалайди.
Бошқарув ҳисоби ҳисоб сиёсатида асосан корхона фаолиятини
бюджетлаштириш, тахминлаш, таннарх ҳисоблаш, трансферт баҳони
шакллантириш, сегментар ҳисобот тузиш масалалари ўз ифодасини топади.
3. Ахборотларни бухгалтерия ҳисоби счетлари тизимида акс эттириш.
Молиявий ҳисоб
счетлари тизими корхона моддий, меҳнат ва
молиявий
ресурслари ҳолати ҳамда ҳаракати тўғрисидаги
барча маълумотларни
умумлаштиради. Ушбу счетлар тизими бухгалтерия ҳисобининг 21-сонли
миллий стандартига асосланади. Ушбу счетлар режасининг янги таҳрири
Ўзбекистон Республикаси молия вазирлигининг 2002 йил 9-сентябрдаги 103-
сонли қарори билан тасдиқланган ва Адлия вазирлиги томонидан 2002 йил
23-октябрда 1181-сон билан рўйхатга олинган.
Бошқарув ҳисоби счетлар режаси эса корҳона ва унинг бўлинмалари
фаолияти тўғрисида стратегик бошқарув қарорлари қабул қилиш,
бюджетлаштириш, харажатлар ҳисоби ва таннарх калькуляциясини ташкил
этиш, “Харажатлар-ишлаб чиқариш ҳажми-фойда” тизими бўйича молиявий
натижаларни аниқлашни назарда тутади.
Do'stlaringiz bilan baham: