Kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi toshkent axborot texnologiyalari universiteti "boshqaruv hisobi"


Ишлаб чиқариш харажатларини асосий ва ёрдамчи ишлаб


Download 1.49 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/74
Sana27.10.2023
Hajmi1.49 Mb.
#1726758
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   74
Bog'liq
boshqaruv hisobi fani boyicha

 
2. Ишлаб чиқариш харажатларини асосий ва ёрдамчи ишлаб 
чиқаришлар бўйича ҳисобга олишни ташкил этиш. 
Корхоналарнинг ишлаб чиқариш жараёнида содир бўладиган ҳар бир 
муомаланинг бухгалтерия ҳисобини юритишда қуйидаги счетлар 
гуруҳидан фойдаланилади:
o 2010-«Асосий ишлаб чиқариш»; 
o 2310-«Ёрдамчи ишлаб чиқариш»; 
o 2510-«Умумишлаб чиқариш»; 
o 2610-«Ишлаб чиқаришдаги брак»;
o 3110-«Олдиндан тўланган ижара ҳақи»;
o 3120-«Олдиндан тўланган хизмат ҳақи»;
o 3190-«Бошқа бўнак харажатлари»;
o 8910-«Келгуси харажатлар ва тўловлар резерви». 
Ишлаб чиқариш харажатларини элементлари ва калькуляция моддалари 
бўйича ҳисоб юритишни таъминлаш мақсадида асосий ишлаб чиқаришнинг 


барча харажатлари 2010-«Асосий ишлаб чиқариш» счетида тайёрланаётган 
маҳсулот турлари бўйича гуруҳланади.
2010-«Асосий ишлаб чиқариш» счетидан харажатларни ҳисобга олишда 
қуйидаги корхона ва ташкилотлар фойдаланади: 
 маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича саноат ва қишлоқ хўжалиги 
корхоналари; 
 қурилиш-монтаж, геология-қидирув ишларини бажариш бўйича пудрат, 
геология ва лойиҳа қидирув ташкилотлари; 
 хизматлар кўрсатиш бўйича транспорт ва алоқа корхоналари; 
 илмий-тадқиқот ва конструкторлик ишларини бажариш бўйича илмий-
тадқиқот корхоналари; 
 автомобиль йўлларини асраш ва таъмирлаш бўйича йўл хўжаликлари. 
Ушбу счетнинг дебетида маҳсулотлар ишлаб чиқариш, ишлар бажариш ва 
хизматлар кўрсатиш билан бевосита боғлиқ бўлган тўғри харажатлар, 
шунингдек, ёрдамчи ишлаб чиқариш харажатлари, бракдан кўрилган 
йўқотишлар ва асосий ишлаб чиқаришни бошқариш ва хизмат кўрсатиш 
билан боғлиқ бўлган эгри харажатлар акс эттирилади. 
2010-«Асосий ишлаб чиқариш» счетининг кредитида ишлаб чиқарилган 
тайёр маҳсулот, бажарилган иш ва кўрсатилган хизматларнинг ҳақиқий 
таннархи суммаси акс эттирилади.
Ёрдамчи ишлаб чиқаришдаги маҳсулот (иш, хизматлар) таннархини 
аниқлаш учун тегишли харажатлар 2300-«Ёрдамчи ишлаб чиқариш ҳисоби» 
счетларида гуруҳланади. 
2300-«Ёрдамчи ишлаб чиқаришлар ҳисоби» счетларидан қуйидаги 
ёрдамчи ишлаб чиқаришларни ҳисобга олишда фойдаланилади: 
 энергиянинг ҳар хил турлари (электроэнергия, газ ва бошқалар) билан 
ёрдам кўрсатиш; 
 транспорт хизматларини амалга ошириш; 
асосий воситаларни таъмирлаш
 инструментлар, штамплар, қурилиш деталлари, конструкцияларни 
тайёрлаш; 
 тош, шағал, қум ва бошқа рудасиз материаллар қазиб олиш; 
 ёғоч материалларини тайёрлаш ва уларга ишлов бериш; 
 қишлоқ хўжали маҳсулотларини тузлаш, қоқи қилиш ва консервалаш 
(асосан савдо корхоналарида); 
 махсус кийимлар ва пойафзалларни таъмирлаш, тикиш ва бошқалар. 
Шунингдек, мазкур счетларда 21-сонли БҲМСга мувофиқ, хўжалик 
юритувчи субъектлар балансида турган илмий-тадқиқот ва тажриба-
конструкторлик бўлинмалари харажатлари ҳам ҳисобга олиниши мумкин. 

Download 1.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling