Kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi toshkent axborot texnologiyalari universiteti "boshqaruv hisobi"


Download 1.49 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/74
Sana27.10.2023
Hajmi1.49 Mb.
#1726758
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   74
Bog'liq
boshqaruv hisobi fani boyicha

Такрорлаш учун саволлар  
1)
Корхонанинг фаолиятида харажатлар қандай аҳамиятга эга? 
2)
Харжатлар таркиби тўғрисидаги Низомга мувофиқ харажатлар 
қай тартибда гуруҳланади? 
3)
Ишлаб чиқариш харажатлари иқтисодий мазмунига кўра қандай 
гуруҳларга ажратилади? 
4)
Асосий, ёрдамчи ва хизмат кўрсатувчи ишлаб чиқаришлар ҳисоби 
ўртасида қандай боғлиқлик мавжуд? 
5)
Асосий ишлаб чиқариш харажатларига қандай харажатлар 
киритилади? 
 
4-МАВЗУ. ЖАВОБГАРЛИК МАРКАЗЛАРИ БЎЙИЧА ХАРАЖАТЛАР 
ҲИСОБИ 
 
1. Жавобгарлик марказлари бўйича харажатлар ҳисобини ташкил этиш. 
2. Жавобгарлик марказларининг турлари. 
 
1. Жавобгарлик марказлари бўйича харажатлар
ҳисобини ташкил этиш. 
Жавобгарлик марказлари - бу бошқарув ҳисоби тизимида муҳим объект 
ҳисобланиб, бошқарув ходимлари фаолиятини ташкил этишга йўналтирилган 
янги психологик талўиндир. Унинг асосий мақсади назоратдан кўра кўпроқ 
ўзини бошқаришда бошқарув ходимларига Ёрдам беришдир. 


Хўжалик юритувчи субъектларда жавобгарлик марказлари бўйича 
ҳисобни ташкил этишнинг асосий мақсади фаолият харажатлари ва 
даромадлари ҳақидаги маълумотларни алоҳида-алоҳида умумлаштириш 
ҳамда улар бўйича мавжуд четланишларни бўлинмалар зиммасига юклашдан 
иборат. 
Бошқариш нуқтаи-назаридан корхонанинг жавобгарлик марказларига 
бўлиниши қуйидаги асосий талабларга жавоб бериши керак:
 жавобгарлик марказлари корхонанинг ишлаб чиқариш ва ташкилий 
тузилмаси билан боғланган бўлиши; 
 жавобгарлик марказларида фаолият ҳажмини аниқлаш, харажатларни 
ҳисоблаш ва уларни тақсимлаш учун асос вазифасини бажариши; 
 ҳар бир жавобгарлик маркази менежерларининг ваколатлари ва 
жавобгарлиги аниқ белгиланиши зарур. Менежер фақат ўзи назорат қила 
оладиган кўрсаткичлар учун жавоб беради; 
 ҳар бир жавобгарлик маркази учун ички ҳисобот шаклларини 
ўрнатилиши. 
Бошқарув ҳисобида корхона фаолиятини жавобгарлик марказларига бўлиб 
ташкил этиш тармоқ хусусиятлари, ишлаб чиқариш жараёни технологияси ва 
уни ташкил этилиши, дастлабки материаллар, ишлаб чиқариладиган 
маҳсулотлар таркиби, техник жиҳозланиш даражаси ва бошқа омилларга 
боғлиқ.

Download 1.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling