Kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi toshkent axborot texnologiyalari universiteti "boshqaruv hisobi"


Download 1.49 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/74
Sana27.10.2023
Hajmi1.49 Mb.
#1726758
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   74
Bog'liq
boshqaruv hisobi fani boyicha

4. Ахборотдан фойдаланувчилар. Молиявий ҳисобни ташқи ҳисоб деб 
ҳам атайдилар. Унинг натижалари чоп этиб борилади, бироқ, молиявий 
ҳисоботлар нафақат молиявий ахборотларни, шунингдек, корхоналар 
фаолиятидаги муваффақиятларни, уларнинг янги маҳсулотларини намойиш 
этувчи реклама тусидаги ахборотларни ҳам ўз ичига олади. Молиявий ҳисоб 
ахборотларидан фойдаланувчилар, асосан корхонадан ташқарида бўладилар. 
5. Ахборотни тақдим этиш шакллари. «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида» 
ги Қонунининг 16-моддасига мувофиқ, молиявий ҳисобот бухгалтерия 
баланси, молиявий натижалар тўғрисидаги, асосий воситалар ҳаракати 
тўғрисидаги, пул оқимлари тўғрисидаги, хусусий капитал тўғрисидаги 
ҳисобот 
шакллари, 
шунингдек, 
изоҳлар, 
ҳисоб-китоблар 
ва 
тушунтиришлардан иборат. Молиявий ҳисобот шакллари Молия вазирлиги 
томонидан 2002 йил 27-декабрдаги 140-сонли буйруқ билан тасдиқланган 
Қоидалар бўйича тақдим этилади. 
Бошқарув ҳисоби ахборотлари эса фойдаланувчиларга эркин шаклда 
тақдим этилади.
6. Ҳисобни юритиш мажбурияти. Молиявий ҳисоб расмий ҳисоб бўлиб, 
барча корхоналар учун уни юритиш мажбурийдир. Молиявий ҳисобот 


ҳужжатлари солиқ идоралари ва бошқа тегишли жойларга тақдим этилади, 
улар аудиторларнинг текширув объекти ҳисобланиб, чоп этилиши шартдир.
7. Ҳисобни ташкил этиш ўоидалари. Молиявий ҳисобда молиявий 
ҳисобот ахборотлари аниқ тамойил ва қоидаларга мувофиқ шаклланиши 
ҳамда акс эттирилиши шарт, улар асосида маълумотлар қайд қилинади, 
баҳоланади ва тегишли счетларда расмийлаштирилади. Ушбу тамойил ва 
қоидалар «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Ўзбекистон Респубикаси 
Қонуни ҳамда бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартларида белгилаб 
қўйилади. 
Такрорлаш учун саволлар: 
1) Бошқарув ҳисобининг мақсади нима? 
2) Республикамиз корхоналарида бошқарув ҳисобини ташкил этиш 
заруратини юзага келтираётган омилларни санаб беринг. 
3) Корхона фаолиятида бошқарув ҳисоби қандай ўрин тутади? 
4) Бошқарув ҳисобининг шаклланишида калькуляция ва ишлаб чиқариш 
ҳисобининг роли нималардан иборат? 
5) Бошқарув ҳисобининг вазифалари нималардан иборат? 

Download 1.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling