Kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi toshkent axborot texnologiyalari universiteti "boshqaruv hisobi"


Молиявий ва бошқарув ҳисобининг ўзаро боғлиқлиги


Download 1.49 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/74
Sana27.10.2023
Hajmi1.49 Mb.
#1726758
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   74
Bog'liq
boshqaruv hisobi fani boyicha

4. Молиявий ва бошқарув ҳисобининг ўзаро боғлиқлиги. 
Корхоналарда бухгалтерия ҳисобини истиқболли ривожлан-тириш 
молиявий ва бошқарув ҳисоби каби унинг муҳим таркибий қисмлари 
ўртасидаги алоқадорликни ўрганишни тақозо этади. 
Молиявий ва бошқарув ҳисоби ўртасида кўпгина умумийликлар мавжуд, 
чунки уларнинг иккаласи ҳам корхона ҳисоб тизими ахборотидан 
фойдаланади.
Молиявий ҳисобнинг қабул қилинган тамойиллари бошқарув ҳисобида 
ҳам амал қилиши мумкин, чунки корхона раҳбарлари ўз фаолиятларида 
мутлақо текширилмаган тахминлар ва фикрларга таяниб иш қилишлари 
мумкин эмас. Бундан ташқари, ҳар иккала кичик тизим ахборотидан зарурий 
бошқарув қарорлари қабул қилиш учун фойдаланилади.
Молиявий ва бошқарув ҳисоби ўртасидаги мавжуд тафовутларни 
қуйидагича ифодалаш мумкин:


1. Ҳисобнинг мақсади. Молиявий ҳисобнинг мақсади корхонанинг 
мулкий ва молиявий ҳолатини баҳолаш, активлар ва пассивларнинг ҳолати 
тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш, даврий ва йиллик бухгалтерия 
ҳисоботини тузишдан иборат. Бу маúлумотлар маъмуриятнинг ўзи учун ҳам, 
ташқи фойдаланувчилар учун ҳам мўлжалланган бўлади. 
Бошқарув ҳисобининг асосий мақсади эса корҳона раҳбариятини оқилона 
бошқарув қарорлари қабул қилиш учун харажатлар ва молиявий натижалар 
тўғрисидаги ишончли аҳборотлар билан таъминлашдир. 
2. Ҳисоб сиёсатини ишлаб чиқишМолиявий ҳисобда ҳисоб сиёсати уни 
юритиш қоидалари, молиявий ҳисоботни тузиш ва тақдим қилиш тартибини 
ифодалайди. 
Бошқарув ҳисоби ҳисоб сиёсатида асосан корхона фаолиятини 
бюджетлаштириш, тахминлаш, таннарх ҳисоблаш, трансферт баҳони 
шакллантириш, сегментар ҳисобот тузиш масалалари ўз ифодасини топади. 
3. Ахборотларни бухгалтерия ҳисоби счетлари тизимида акс эттириш. 
Молиявий ҳисоб счетлари тизими корхона моддий, меҳнат ва молиявий 
ресурслари ҳолати ҳамда ҳаракати тўғрисидаги барча маълумотларни 
умумлаштиради. Ушбу счетлар тизими бухгалтерия ҳисобининг 21-сонли 
миллий стандартига асосланади. Ушбу счетлар режасининг янги таҳрири 
Ўзбекистон Республикаси молия вазирлигининг 2002 йил 9-сентябрдаги 103-
сонли қарори билан тасдиқланган ва Адлия вазирлиги томонидан 2002 йил 
23-октябрда 1181-сон билан рўйхатга олинган.
Бошқарув ҳисоби счетлар режаси эса корҳона ва унинг бўлинмалари 
фаолияти тўғрисида стратегик бошқарув қарорлари қабул қилиш, 
бюджетлаштириш, харажатлар ҳисоби ва таннарх калькуляциясини ташкил 
этиш, “Харажатлар-ишлаб чиқариш ҳажми-фойда” тизими бўйича молиявий 
натижаларни аниқлашни назарда тутади.

Download 1.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling