Kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi toshkent axborot texnologiyalari universiteti "boshqaruv hisobi"


Download 1.49 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/74
Sana27.10.2023
Hajmi1.49 Mb.
#1726758
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   74
Bog'liq
boshqaruv hisobi fani boyicha

вазифалари қуйидагилардан иборат: 
 корхонанинг ишлаб чиқариш фаолиятини ривожлантириш борасида 
истиқболли бошқарув қарорлари қабул қилиш учун зарур ахборотлар 
манбасини шакллантириш ва раҳбарларни улар билан таъминлаш; 
корхона 
молиявий-хўжалик 
фаолиятини 
тезкор 
бошқаришда 
менежерларга ишончли, юқори самарадор ахборотларни ўз вақтида етказиб 
бериш; 
 маҳсулот (иш, хизмат)ларнинг ишлаб чиқариш таннархини тўғри 
аниқлаш, белгиланган меъёрлардан четланишлар ва уларнинг юзага келиш 
сабабларини кўрсатиб бериш ва ҳ.к. 
Бошқарув ҳисоби ахборотлари корхонанинг тезкор ва стратегик 
вазифаларини амалга оширишга кўмаклашади:
Тезкор вазифаларга қуйидагилар киритилади: 
 ички ва ташқи омилларни ҳисобга олган ҳолда маҳсулот ишлаб чиқариш 
тузилмасини аниқлаш; 
 ишлаб чиқариш зарарсизлик нуқтасини топиш; 
 маҳсулот (товар, иш, хизмат)лар турлари, уларни сотишнинг мувофиқ 
ҳажмини режалаштириш; 
 қўшимча буюртмаларни қабул қилиш ёки рад этиш; 
 баҳоларни шакллантириш бўйича қарорлар қабул қилиш. 
Стратегик вазифалар узоқ муддатга мўлжалланган бўлиб, қуйидагилардан 
иборат: 
 узоқ муддатли капитал қўйилмаларни жалб қилиш; 
 бизнес таркибини ўзгартириш; 
 маҳсулотларнинг янги турларини ўзлаштириш. 
Бошқарув ҳисобининг стратегияси истиқболда корхона тараққиётини 
белгиловчи лойиҳалар таҳлили, истиқболни белгилаш, бюджетлаштириш
жавобгарлик марказлари бўйича сегментар ҳисоботни тузиш, оқилона 
трансферт баҳоларини ўрнатиш ва бошқарув қарорларини мувофиқлаштириш 
тизимини ифодалайди. 
Бошқарув ҳисоби тактикаси эса жорий даврда ишлаб чиқаришни ташкил 
этиш, харажатлар ва маҳсулот таннархи калькуляцияси бўйича ҳисоб 
юритиш, далиллаш, қабул қилинган қарорларни таҳлил ва назорат қилиш, 
шунингдек, уларнинг ижроси учун жавобгарлик кабилардан иборат. 

Download 1.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling