Компания Мамлакат Тармов
Download 18.84 Kb.
|
для такриза
- Bu sahifa navigatsiya:
- Mehnat bozori tadqiqotlari instituti director urinbosari professor, iqtisod fanlari doktori
H.H.Mamadalieva – Mehnat bozori tadqiqotlari instituti director urinbosari professor, iqtisod fanlari doktori Халқаро хўжалик алоқаларининг ТМК каби самарали шакли имкониятлари МДҲ мамлакатлари корхоналарининг молиявий, техник ва илмий ресурсларини бирлаштириш учун яна хам кенгроқ кўлланилмоқда. Бу каби ТМКларни тузиш учун молиявий саноат гуруҳлари (МСГ) асос бўлмоқда. МДХ мамлакатларига тегишли юридик шахсларни бирлаштирувчи бу гуруҳлар трансмиллий МСГ-ТМСГ сифатида рўйхатга олинади. Улар ягона техник структура, маркетинг, молиявий сиёсат ўтказиш мақсадида ташқил этилади. Хукуматлараро келишувлар асосида ТМСГ ташқил этилганда уларга давлатлараро молиявий саноат гуруҳлари ДМСГ мақоми берилади. МДҲ мамлакатлари ТМКси миллати улар рўйхатдан ўтган жойига қараб аниқланади. Хулосалар 1.Замонавий халқаро компанияларнинг аксарият қисми трансмиллий корпорацияларни намоён этади. Ташқилий шакли бўйича улар умумий мулкчилик билан богланган активларга эгалик килувчи концернлардир. Улар олдинги утмишдошлари-картель, синдикат,трестлардан жиддий фарк қилади,чунки уларнинг аъзолари уз капиталларининг эгаси бўлиб колар эди. 2.Миллий компанияни халқаро компания макомини олишга ундовчи асосий сабаблар: товар айланмаси усиши билан сотиш бозорини ва демак фойдани купайтириш, ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларини кабул килувчи мамлакатдаги арзон хомашё ва ишчи кучи хисобига кискартириш, кабул килувчи мамлакат саноатидан, кредит-молия системаси, сотиш каналлари ва инфраструктурасидан фойдаланиш. 3.Узок муддатли шартномалар экспортёрлар каби импортёрларни хам узига жалб этади. Узок муддатли шартномалар экспортёрларни реклама, харидорларни излаш, куп сонли бир марталик шартномаларни тайёрлаш харажатларини ва шунингдек транспорт компаниялари билан узок муддатли мунтазам келишувлар хисобига транспорт харажатларини кискартириш оркали сотиш бозори баркарорлигини таъминлайди. Узок муддатли шартномалар импортёрларни машхур ва узини яхши курсатган товар ва хизматлар етказиб бериш баркарорлигини таъминлайди. 4.Бирлашмаларни ташқил этиш компанияларга (шу жумладан катта булмаган ва урта компанияларга хам) экспорт ишлаб чиқариш учун зарур ускуналар билан таъминлаш ва ташқи бозорга чикиш учун молиявий ва бошка ресурсларни бирлаштириш имкониятини яратади. Кишлок хужалиги сектори бўйича купгина мева, сабзавот, гушт, вино, сут маҳсулотлари бирлашмалари таркалган. 5.ТМК фаолиятининг самарадорлиги 3 манбага асосланади: А) Турли мамлакатларнинг табиий ресурсларига, йирик капитал ва фан-техникада янгилик киритишга патентларнинг купчилик қисмига эгалик килиш; Б) Бутун дунёда махсулдор ерлар, табиий бойликлар кулай иклим ва арзон ишчи кучининг оптимал комбинацияси асосида уз корхоналарини жойлаштириш афзаллигидан фойдаланиш. В) Халқаро маркетинг концепциясидан фойдаланиш асосида байналмилал ишлаб чиқаришни ташқил этишда халқаро менежмент тажрибаси. 6. ТМК миллатини аникловчи курсаткичлар бўлиб, руйхатдан утиш жойи, штаб-квартиранинг жойлашуви, акциялар контрол пакетига эга акционерлар миллати хисобланади. Download 18.84 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling