Компетенциявий ёндашувга асосланган давлат таълим стандартларини амалиётга жорий этиш: муаммо ва ечимлар маърузачи: Н. Ш. Турдиев, ф-м ф. н.,доцент, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган халқ таълими ходими


Download 0.59 Mb.
bet4/4
Sana09.04.2023
Hajmi0.59 Mb.
#1347429
1   2   3   4
Bog'liq
КОМПЕТЕНЦИЯВИЙ-ЁНДАШУВГА-АСОСЛАНГАН-ДАВЛАТ-ТАЪЛИМ-СТАНДАРТЛАРИНИ-АМАЛИЁТГА-ЖОРИЙ-ЭТИШ-МУАММО-ВА-ЕЧИМЛАР

Q=cm(t2-t1)
Ўқувчиларда компетенцияларни шакллантириш учун қўлланиладиган технологияларини танлаш
1.Ўқувчи шахсини ривожлантиришга йуналтирилган таълим
Шахсга йуналтирилган таълимнинг амалга оширилишида қуйидагиларни инобатга олиш тавсия қилинади: ҳар бир ўқувчига буюк шахсдек қараш, уни ҳурмат қилиш, уни тушуниш, қабул қилиш, унга ишониш; тайзиқ ўтказмаслик ҳамда унинг камчилигини бўрттирмаслик; билимларни ўзлаштирмаслик, ўзини ёмон тутиши сабабларини аниқлаш ва уларни ўқувчининг шахсиятига зарар етказмайдиган тарзда бартараф этиш; таълимда “муваффақият муҳитини” ташкил этиш, ўқувчига ўқишда муваффақият қозонишига ёрдам бериш, унинг ўз кучи ва иқтидорига ишончини орттириш; ўқувчига атрофдагиларнинг ҳар бири ўзи каби шахс эканлигини англатиш, унда жамоага алоқадорлик ҳиссини ривожлантириш.
Ўқувчиларда компетенциялар шаклланганлигини аниқлаш ва баҳолаш муаммоси
Таянч компетенцияларнинг шаклланганлигини анъанавий беш баллик тизимда баҳолаб бўлмайди. Шунга кўра дастлаб қуйидаги саволларга жавоб топиш керак бўлади.
  • Нимани баҳолаймиз?
  • Ким баҳолайди?
  • Нечта баҳо қўйилади?
  • Қўйиладиган белгилар ва баҳолар қаерда жамланади?
  • Қачон белги ва баҳо қўйилади?
  • Қандай мезонлар асосида баҳоланади?
  • Якуний баҳо қандай чиқарилади?



Муаммонинг ечими хусусида
1. Ўқувчиларда шакллантирилган таянч ва ўқув предметига оид умумий компетенциялар баҳоланади. Ўқув предметига оид умумий компетенцияларнинг шаклланганлигини анъанавий беш баллик тизимда баҳолаш мумкин. Таянч компетенцияларнинг шаклланганлиги кузатишлар, суҳбат ўтказиш, анкета ўтказиш методи ва шунга ўхшаш педагогик-психологик ташхислаш усуллари воситасида аниқланиши мумкин.
2. Баҳолаш ҳам ўқитувчи ҳам ўқувчи томонидан олиб борилади. Масалан, ўқувчи ўзига берилган топшириқни мустақил баҳолайди. Ўқитувчи уни текшириб баҳони ўзгартириши мумкин.
Таянч компетенцияларнинг шаклланганлигини ҳар бир ўқувчининг компетентлиги олдингисига нисбатан қандай даражада ривожланганлиги сифатида чиқарилади. Бунда бир ўқувчининг кўрсатгичи, бошқа бир ўқувчининг кўрсатгичи билан солиштирилмайди.
Хуқуқий-меъёрий хужжатларни юритиш
Ҳозирги кунда такомиллаштирилган ДТС ва ўқув дастурларини амалиётга жорий этиш учун зарур бўлган хуқуқий-меёрий хужжатлар ишланмоқда. Бунда синф журналига киритиладиган ўзгаришлар, ўқувчиларда компетенцияларни шаклланганлигини белгилайдиган мезонлар ва уларни қайд этиш ва шу каби муаммолар ечими устида ишлар олиб борилмоқда. Бу борада Сизларнинг ҳам таклифларингизни кутиб қоламиз.

ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАҲМАТ!


Download 0.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling