Компетентликка йўналтирилган дарсларни ташкил этиш ва унинг технологик харитаси
Компетентликка йўналтирилган дарслар анъанавий дарслардан мақсадга мувофиқ ташкил этқилиши, унда ҳар бир таянч ва хусусий компетенцияларни шакллантириш ва назорат қилиш учун топшириқларнинг мавжудлиги билан фарқланади.
Қуйида дарс ишланмалари ва технологик харита берилмоқда.
Дарс мавзуси. Уруғланиш
Дарснинг таълимий мақсади. Ўқувчиларни гулли ўсимликларнинг уруғланиши, муртак ва эндоспермнинг ҳосил бўлиши, гул ўрнида мева ҳосил бўлишининг биологик аҳамияти билан таништириш.
Дарснинг тарбиявий мақсади. Гулли ўсимликларда гул ўрнида мева ҳосил бўлишини тушунтириш орқали ўқувчиларнинг илмий дунёарашини кенгайтириш, экологик, ахлоий, иқтисодий тарбия бериш.
Дарснинг ривожлантирувчи мақсади. Ўқувчиларнинг гулли ўсимликларда борадиган ҳаётий жараёнлар ҳақидаги билимлари, кузатиш дарслик устида мустақил ишлаш кўникмаларини, ижодий ва мустқаил фикрлашни ривожлантириш.
Дарсни жиҳозлаш. Ўсимликларнинг гул ва уруғлари бўлган гербарий жамланмалари, «Гулли ўсимликларда уруғланиш» модели, жадваллар.
Дарсда фойдаланиладиган технология. Ҳамкорликда ўқитиш технологияси (кичик гуруҳларда ўқитиш методи).
Асосий тушунчлар ва таянч билимлар: вегетатив ҳужайра, генератив ҳужайра, чанг найчаси, спермийлар, муртак халта, уруғкуртак, тухум ҳужайра, марказий ҳужайра, қўш уруғланиш, муртак, эндосперм.
“Уруғланиш” мавзусидаги ҳамкорликда ўқитиш технологиясининг кичик гуруҳларда ўқитиш методидан фойдаланилган дарснинг технологик харитаси
Технологик босқичлар
|
Ўқитувчи фаолияти
|
Ўқувчининг фаолияти
|
1 босқич
Ташкилий қисм
3-минут
|
Саломлашади, ўқувчиларнинг дарсга тайёрлигини, давоматни аниқлайди, ўқувчилар диққати ва эътиборини дарсга тўла жалб этади, дарсда амал қилинадиган қоидаларни эслатади, ўқувчиларда дарсга қизиқиш уйғотади, фаоллаштиради, ўқувчиларни дарс мавзуси, мақсади, бориши билан таништиради.
|
Дарс мавзуси, мақсади, бориши ва унда бажарқиладиган топшириқларни англайди. Топшириқларининг дидактик мақсади, бажариладиган ўқув топшириқлари юзасидан кўрсатмаларни англайди.
Ўз ўқув фаолиятини ташкил этади.
|
2- босқич
Ўқувчилар билимини назорат қилиш ва баҳолаш
10-минут
|
Ўтган мавзу юзасидан тузилган
1-иловадаги тест топшириқлари ёрдамида ўқувчиларнинг билимларини назорат қилади ва баҳолайди.
|
Ўтган мавзу юзасидан тузилган 1-иловадаги тест топшириқларини бажаради.
|
3- босқич
Янги мавзуни ўрганиш.
10-минут
|
Янги мавзуни режа асосида баён этади.
1. Уруғланиш ҳақида тушунча;
2. Чанг доначасининг тузилиши (вегетатив ва генератив ҳужайра);
3. Чанг доначасида вужудга келадиган ўзгаришлар;
4. Гулли ўсимликларда қўш уруғланиш жараёни;
5. Уруғда муртак ва эндоспермнинг ҳосил бўлишининг аҳамияти;
6. Бир уруғли ва кўп уруғли меванинг ҳҳосил бўлиши.
|
Янги мавзу режасидан ўрин олган масалаларнинг моҳиятини тушуниб этади.
|
4- босқич. Ўқувчиларни кичик гуруларга ажратиш амда ўқув топшириққларини мустаил равишда сифатли бажарқилишига еришиш.
10-минут
|
Ўқув топшириқларининг дидактик мақсади, бажариладиган ишлар билан таништиради. Ўқувчиларнинг кичик гуруҳларда мустақил ишини ташкил этади. Ўқув топшириқларини мустаил бажарилишини таъминлайди.
Кичик гурулар ўртасида савол-жавоб, ўқув баҳси, мунозара ўтказади. Тегишли ҳолларда ёрдам уюштиради.
|
Ўқув дастурининг дидактик мақсади, бажариладиган ўқув топшириқлари юзасидан кўрсатмаларни англайди.
Ўқувчилар билан ҳамкорликда ўқув фаолиятини ташкил этади.
Ўқув топшириқларни мустақил ўзлаштиради.
Кичик гуруҳлар ўртасида ўтказиладиган савол-жавоб, ўқув баси, мунозарада фаол иштирок этади.
|
5- босқич
Ўқувчилар билимини назорат қилиш ва баҳолаш.
10-минут
|
Ўрганилган мавзу юзасидан тест топшириқлари, саволлар ва дидактик жадваллар беради (2 - илова).
|
Тест топшириқлари, саволлари ва дидактик жадвалларни бажаради
(2 - илова).
|
6- босқич
Эришилган натижани таҳлил қилиш ва якун ясаш.
2-минут
|
Ўқувчилар фаолиятини ва натижани таҳлил қилиш, ўқувчиларга мустақил ва ижодий иш топшириқларини беради.
|
Ўз ўқув фаолияти ва эришган натижасини таҳлил ққилади ва баҳолайди. Мустаил ва ижодий иш топшириқларини олади.
|
Do'stlaringiz bilan baham: |