Компетентликка йўналтирилган дарсларни ташкил этиш ва унинг технологик харитаси


- илова. Ўтган мавзу юзасидан ўқувчиларнинг билимларини назорат қилиш ва баҳолаш учун топшириқлар. 1 – топшириқ


Download 0.55 Mb.
bet2/5
Sana13.02.2023
Hajmi0.55 Mb.
#1193745
1   2   3   4   5
Bog'liq
2-кун 3-дарс

1 - илова.
Ўтган мавзу юзасидан ўқувчиларнинг билимларини назорат қилиш ва баҳолаш учун топшириқлар.
1 – топшириқ. Ботаникадан мустқаил ўқув – иш дафтаридаги тест саволларига жавоб топинг.
1. Шамол ёрдамида чангланадиган ўсимликларга хос белгини аниқланг.
А. Бу ўсимликларда чанг ва уруғчилар бир вақтда этилади.
Б. Бу ўсимликларнинг гуллари майда, кўримсиз, ҳидсиз бўлади.
Д. Бу ўсимликлар аввал гуллаб сўнг барг ёзади.
Е. Б ва Д жавоблар тўғри.
2. Ҳашоротлар ёрдамида чангланадиган ўсимликларга хос белгини аниқланг.
А. Бу ўсимликларда чанг ва уруғчилар бир ватда этилади.
Б. Бу ўсимликларнинг гуллари майда, кўримсиз, ҳидсиз бўлади.
Д. Бу ўсимликларда чангчи уруғчига нисбатан узун бўлади.
Е. Бу ўсимликларнинг гуллари хушбўй ҳидли, рангли бўлади.
3. Ўз-ўзидан чангланадиган ўсимликларга хос белгини аниқланг.
А. Бу ўсимликларда чанг ва уруғчилар бир вақтда этилади.
Б. Бу ўсимликларнинг гуллари майда, кўримсиз, ҳидсиз бўлади.
Д. Бу ўсимликларда чангчи уруғчига нисбатан узун бўлади.
Е. А ва Д жавоблар тўғри.
4. Сунъий чанглаш усулидан қандай мақсадларда фойдаланилади?
А. Ҳосилдорликни ошириш мақсадида.
Б. Янги навлар яратишда.
Д. Четдан чангланишнинг олдини олиш мақсадида.
Е. А ва Б жавоблар тўғри.
5. Ҳашоротлар гуллардаги чанг ва нектарни қайси аъзолари ёрдамида олиб ўтади?
А. Хартуми. Б. Оёқлари. Д. Туклари. Е. Барчаси тўғри.


«Уруғланиш» мавзуси юзасидан кичик гуруҳлар учун ўқув топшириқлари
Топшириқнинг дидактик мақсади. Гулли ўсимликларда содир бўладиган қўш уруғланиш, гулдан мева ҳосил бўлиш жараёнларини ўрганиш.



Ўқувчилар ўзлаштириши лозим бўлган материаллар юзасидан ўқув топшириқлари

Топшириқни бажариш бўйича кўрсатмалар




Дарсликдаги матнни диққат билан ўқиб чиқиб қуйидаги саволларга жавоб тайёрланг ва топшириқларни бажаринг.

Ўқувчилар гуруҳи билан ҳамкорликда ишланг

1

Уруғланиш жараёнига таъриф беринг.

2

Чанг доначасининг тузилишини ўрганинг. У қандай ҳужайралардан тузилган?




3

Вегетатив ҳужайранинг вазифасини аниқланг

4

Генератив ҳҳужайрада қандай ўзгариш содир бўлади?

5

Қўш уруғланишни тушунтириб беринг

6

Нима сабабдан уруғкуртакда муртак ва эндосперм ривожланади?

Ўқувчилар билан ўтказиладиган савол-жавобда фаол иштирок этинг.


Жавобингизни асосланг.

7

Мева гулнинг қайси қисмидан ҳҳосил бўлишини аниқланг.

8

Бир уруғли ва кўп уруғли меваларнинг ҳосил бўлишининг моҳиятини тушунтиринг

9

Ўзлаштирган билимларингиздан фойдаланиб қуйидаги топшириқларни бажаринг.


Download 0.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling