Компьютер арxитектурасининг асосий тушунчалари, рақамли ва мантиқий асослари
Download 1.48 Mb.
|
01-Маъруза
- Bu sahifa navigatsiya:
- Катталик Бирлик Номи Ўлчам- лиги
- 2.4.2. Каррали ва улушли бирликларининг номлари ва белгиларини ҳосил қилиш қоидалари
- Ўнли кўпайтувчи Олд қўшимча Олд қўшимча белгиси Ўнли кўпайтувчи
- 10-1 деци d 1021
- 10-3 милли m 1015
- 2.4.2. Каррали ва улушли бирликларининг номлари ва белгиларини ҳосил қилиш қоидалари Ўнли кўпайтувчи Олд қўшимча
- Олд қўшимча белгиси Ўнли кўпайтувчи Олд қўшимча Олд қўшимча белгиси
- Тўғри: килопаскаль-секунда тақсим метр (kPa·s/m). Нотўғри
2.3-жадвал. SI нинг махсус ном ва белгиланишга эга бўлган ҳосилавий бирликлари (давоми)
2.3-жадвал. SI нинг махсус ном ва белгиланишга эга бўлган ҳосилавий бирликлари (давоми)
2.3-жадвал. SI нинг махсус ном ва белгиланишга эга бўлган ҳосилавий бирликлари (давоми)
2.3-жадвал. SI нинг махсус ном ва белгиланишга эга бўлган ҳосилавий бирликлари (давоми)
Изоҳлар: 1. 2.3-жадвалга ясси бурчак бирлиги - радиан ва фазовий бурчак бирлиги – стерадиан киритилган. 2. Халқаро бирликлар тизимини 1960 йили Ўлчовлар ва тарозилар XI Бош конференциясида қабул қилишда учта бирликлар синфи кирар эди: асосий, ҳосилавий ва қўшимча (радиан ва стерадиан). ЎТБК радиан ва стерадиан бирлигини «қўшимча» деб таснифлади, унинг асосий ёки ҳосилавий эканлиги туғрисидаги масалани очиқ қолдирди. Бу бирликларнинг иккиланма тушунишни бартараф қилиш мақсадида Ўлчовлар ва тарозилар халқаро комитети 1980 йил (1 - тавсия) қўшимча SI бирликлари синфини ўлчамсиз ҳосилавий бирликлар синфи деб тушунишни қарор қилди, ЎТБК ҳосилавий SI бирликлари учун ифодаларда уларни қўллаш ёки қўлланмасликни очиқ қолдирди. 1995 йил XX ЎТБК (8-қарор) SI дан қўшимча бирликлар синфини олиб ташлашга, бошқа ҳосилавий SI бирликлари учун ифодаларда қўлланиш ёки қўлланилмаслиги мумкин бўлган (заруриятга кўра) радиан ва стерадианни SI нинг ўлчамсиз ҳосилавий бирликлари деб аташга қарор қилди. 2.4.2. Каррали ва улушли бирликларининг номлари ва белгиларини ҳосил қилиш қоидалари SI нинг ўнли каррали ва улушли бирликларининг номлари ва белгиланиши 2.4-жадвалда келтирилган кўпайтувчи ва олд қўшимчалар ёрдамида ҳосил қилинади. 2.4-жадвал - SI нинг ўнли каррали ва улушли бирликларнинг номлари ва белгиланишини ҳосил қилиш учун фойдаланиладиган кўпайтувчи ва олд қўшимчалар.
2.4.2. Каррали ва улушли бирликларининг номлари ва белгиларини ҳосил қилиш қоидалари
Бирликнинг номига ёки белгисига икки ёки ундан кўпроқ олд кўшимчаларни кетма-кет қўшишга йўл қўйилмайди. Масалан, бирлик номи микромикрофарад ўрнига пикофарад ёзилиши керак. Изоҳлар: 1. Асосий бирликнинг номи - килограмм "кило" олд қўшимчасига эга бўлганлиги сабабли массани каррали ва улушли бирликларини ҳосил қилиш учун массанинг улушли бирлиги – грамм (0,001 kg) ишлатилади ва олд қўшимчалар "грамм" сўзига қўшилиб ёзилиши лозим, масалан, микрокилограмм (µkg) ўрнига миллиграмм (mg). 2. Массанинг улушли бирлиги - граммни олд қўшимчасиз ишлатиш рухсат этилади (бирликнинг белгиси - g). Олд қўшимча ёки унинг белгиси бирликнинг номига, ёки мос ҳолда, белгисига қўшиб ёзилиши лозим. Агар бирлик бирликлар кўпайтмаси ёки нисбати кўринишида тузилган бўлса, у ҳолда олд қўшимчани ёки унинг белгисини кўпайтма ёки нисбатга кирувчи биринчи бирлик номига ёки белгисига кўшиб ёзиш лозим.
Асосланган ҳолларда, бундай бирликлар кенг тарқалган ҳолларда банднинг биринчи қисмига мувофиқ тузилган бирликларга ўтиш қийин бўлса, олд қўшимчани кўпайтманинг иккинчи кўпайтувчисига ёки нисбатнинг махражида ишлатилишига рухсат этилади, яьни масалан: тонна-километр (tkm), вольт тақсим сантиметр (V/cm), ампер тақсим миллиметр квадрат (A/mm). Даражага кўтарилган бирликнинг каррали ва улушли бирликлар номи олд қўшимчани асосий бирлик номига қўшиб ёзиш билан ҳосил қилинади Масалан, юза бирлигининг каррали ёки улушли бирлигини ҳосил қилиш учун олд қўшимчани асосий бирлик - метрга қўшиш керак: километрнинг квадрати, сантиметрнинг квадрати ва ҳ.к. Даражага кўтарилган бирлик олинган каррали ва улушли бирликларининг белгиларини шу даража кўрсаткичини мазкур бирликдан олинган карра ёки улуш белгисига қўшиб тузиш лозим, шунда кўрсатгич каррали (ёки улушли) бирликнинг (олд қўшимча билан бирга) даражага кўтарилганлигини ифодалайди. Мисоллар 1) 5 km2=5(103m)2=5106 m2 2) 250 cm3/s=250(10-2m)3/s=25010-6 m3/s 3) 0,002 cm-1=0,002(10-2 m)-1=0,002100 m-1=0,2 m-1 Катталиклар кийматини ёзиш учун бирликларни харфлар билан ёки махсус белгилар (...°, ...', ...") билан белгилаш лозим. Бирликларнинг ҳарфли белгилари тўғри шрифт билан босилиши керак. Бирликлар белгиларида нуқта қисқартириш белгиси сифатида қўйилмайди. Бирликларнинг белгилари катталикларнинг рақамли қийматларидан кейин шу сатрда (бошқа сатрга ўтказмасдан) жойлаштирилиши лозим. Агар бирлик белгиси олдидаги сонли қиймат эгри чизиқли каср кўринишида бўлса, у қавсга олиниши керак. Соннинг охирги рақами ва бирликнинг белгиси орасида бир ҳарфли очиқ жой (пробел) қолдириш лозим.
Download 1.48 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling