Компьютер графикаси турлари мультимедиа ва график дастурий таъминотлар. Турли соҳалар бўйича график дастурий воситалар


Download 1.64 Mb.
bet2/7
Sana29.03.2023
Hajmi1.64 Mb.
#1306687
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
м-9 Компьютер графикаси ва унинг турлари

ЛОЙИҲАЛАШТИРИШНИ АВТОМАТЛАШТИРИШ

  • Лойиҳалаштиришни автоматлаштириш (CAD) дастурий воситалари амалий дастурий воситаларнинг қийин турларидан ҳисобланиб, улар профессионал фойдаланувчилар илмий лойиҳаларни, архитектура ишланмаларини яратиш учун ёрдам беради. Масалан, муҳандислар транспорт воситалари учун дизайн ва хавфсизлик таъминотини яратишади. Архитекторлар биноларни лойиҳа структурасини ва бино режасини тузишади. Қишлоқ хўжалиги мутахассислари эса ўз соҳалари бўйича автоматлаштирилган тизимда тизим дизайнини ва ер, ўсимликлар ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бўйича лойиҳалаш усулларини ишлаб чиқадилар.
  • CAD дастурий воситалари лойиҳа дизайнини ва
  • лойиҳа устида иш олиб бориш жараёнини
  • енгиллаштиради.
  • Уч фазоли CAD дастурлари лойиҳачига
  • объектларни ҳар қандай бурчак остида
  • айлантириб, кўриб ишлаш имконини беради.

НАШРИЁТ ТИЗИМИДАГИ ГРАФИК ДАСТУРИЙ ВОСИТАЛАР (профессионаллар учун)

  • Нашриёт тизимидаги дастурий воситалар (DTP. Desktop publishing software) профессионал лойиҳачилар учун қийин матнли, графикали ва кўп ранглардан ташкил топган ҳужжатларни яратишга хизмат қилади. Ушбу дастурий воситалар ёрдамида дарсликлар учун юқори сифатли рангли ҳужжатлар, корпоратив ахборот бюллетенлари, маҳсулотлар каталоглари ҳамда йиллик ҳисоботлар тайёрлашлари мумкин.
  • Профессионал лойиҳачилар томонидан фойдаланилаётган нашриёт дастурий воситалари (DTP).

БЎЁҚ/ТАСВИР ТАҲРИРЛАГИЧЛАР ДАСТУРИЙ ТАЪМИНОТИ (профессионаллар учун)

  • Мультимедиа ва графика мутахассислари, техник иллюстраторлар ва нашриётчилар бўёқ/тасвир таҳрирлагич дастурий таъминотларидан фойдаланиб, Веб-саҳифалар ва нашриёт ҳужжатлари учун график тасвирлар яратадилар ва ушбу дастурлардан фойдаланиб ҳужжатларга ўзгартиришлар киритадилар. Бўёқ дастурий воситалари фойдаланувчиларга расм чизиш, шакллар ва турли воситалар ёрдамида экранда график тасвирлар яратишга имкон беради. Тасвирларни таҳрирлашда дастурий воситалардан фойдаланган ҳолда мавжуд тасвир ва расмларни катталаштириш ва ўзгартириш киритиш мумкин. Тасвирларни ранг сифатини ошириш, махсус эффектлар қўшиш, соя, мультипликация яратиш ва тасвирларни бир-бирига улаш кабилар вазифаларни модификация қилиш мумкин.

Download 1.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling