Компьютер графикаси турлари мультимедиа ва график дастурий таъминотлар. Турли соҳалар бўйича график дастурий воситалар


ФОТОТАСВИРЛАРНИ ТАҲРИРЛАШ ДАСТУРИЙ ВОСИТАЛАРИ (профессионаллар учун)


Download 1.64 Mb.
bet3/7
Sana29.03.2023
Hajmi1.64 Mb.
#1306687
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
м-9 Компьютер графикаси ва унинг турлари

ФОТОТАСВИРЛАРНИ ТАҲРИРЛАШ ДАСТУРИЙ ВОСИТАЛАРИ (профессионаллар учун)

  • Профессионал фототасвирлар тасвирларни таҳрирлаш воситалари ёрдамида автоёзувчи видео ускуналар, муҳандислар ва олимлар ҳамда катта ҳажмдаги рақамли фототасвирлар билан ишловчи фойдаланувчилар рақамли тасвирларни созлашлари ва қайта таҳрирлашлари учун мўлжалланган. Профессионал фототасвирларни таҳрирлаш дастурий воситалари фойдаланувчиларга файлнинг кенг, ҳар хил турдаги форматлари асосида асосий қиёфани сақлашга хизмат қилади. Ушбу дастурий воситалар ёрдамида фойдаланувчилар фототасвирларни хиралаштириш, тасвирларни қисқартириш, тасвирдаги «қизил кўз»ни олиб ташлаш, тасвирни ўзгартириш шакллари, рангли тасвирлар, объектларни олиб ташлаш ёки қайта жойлаштириш ҳамда фильтрларга мурожаат қилиш каби вазифаларни бажариши мумкин.

Профессионал фототасвирларни таҳрирлаш воситалари ёрдамида фойдаланувчи рақамли фототасвирни таҳрирлаши ва созлаши мумкин.

ВИДЕО ВА АУДИО ТАҲРИРЛАШ ДАСТУРИЙ ТАЪМИНОТИ (профессионаллар учун)

  • Видео таҳрирлаш дастурий воситасипрофессионалларга клип деб номланувчи видео сегментларни ўзгартириш имконини беради. Мисол учун, фойдаланувчилар видеоклипни узунлигини қисқартиришлари, клип қисмларини қайта тартиблаши ёки махсус эффектлар қўшишлари мумкин бўлади. Видео таҳрирлаш дастурий воситаси аудио таҳрирлаш каби ўхшаш бўлади. Аудио таҳрирлаш дастурий воситаси фойдаланувчиларга аудио файлни ўзгартириш, студияда сифатли саундрек тайёрлаш ва видеоклипларга аудио файл қўшиш каби имкониятлар яратиб беради. Аудио таҳрирлаш дастурий воситаси одатда, фильтрларни қўллаган ҳолда овоз сифатини оширишга хизмат қилади. Масалан, аудио фильтр аудио файлнинг фондаги кераксиз шовқинларни олиб ташлайди. Аксарият ҳолларда телешоу ёки фильмларда видеолар яратишда аудиотаҳрирлаш дастурий воситаларидан кенг фойдаланилади.

МУТАХАССИС УЧУН МУЛЬТИМЕДИА ДАСТУРИЙ ТАЪМИНОТИ

  • Мультимедиа дастурий воситалар фойдаланувчиларга матнларни бирлаштириш, графика, аудио, видео ва интерфаол аризалар мультипликациясини яратиш имконини беради. Ушбу дастурий воситалар ёрдамида фойдаланувчилар матн ва тасвирларни жойлаштириш, овознинг узунлиги, видео ва мультипликацияларни бошқарадилар. Ўқув марказлари, таълим муассасалари ва электрон журнал нашр этувчилар мультимедиа дастурий воситаларнинг интерфаол иловаларидан фойдаланади. Ушбу тайёр мультимедиа ҳужжатлари ва иловалардан Интернет орқали, локал тармоқ ва оптик дискларга ёзиб фойдаланиш мумкин.
  • Мультимедиа дастурий воситалари сизга мультипликация, овоз, видео, графика ва матнларни динамик намойишини яратишингизга имкон беради.

Download 1.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling