НАШРИЁТ ТИЗИМИНИНГ ДАСТУРИЙ ТАЪМИНОТИ (шахсий фойдаланиш учун) - Профессионалдастурий таъминот DTP юқорида таъкидлаганимиздек, кўпгина суғуртага оид ва кичик бизнесда ишлаш учун анчагина содда ҳамда оддий дастур ҳисобланади. Профессионалдастурий таъминот DTP истеъмолчиларга янгиликлар асосида кичик бизнесни ташкил этиш, брашуралар, рекламалар, откриткалар, қутлов откриткалари, фирма бланкалари, эълон ишлари, баннерлар, календарлар, логотиплар ва ҳаказолар жойлаштиришга ёрдам беради.
БЎЁҚ/ТАСВИР ТАҲРИРЛАГИЧЛАР ДАСТУРИЙ ТАЪМИНОТИ (шахсий фойдаланиш учун) - Бўёқ/тасвир таҳрирлагичлар дастурий таъминоти дастур интерфейсидан осон фойдаланишни таъминлайди. Худди дастурнинг профессионал версиясига ўхшаш сизга содда инструментлар ёрдамида расм чизишга ва турли расм ҳамда шакллар устида амаллар бажаришга хизмат қилади. Шахсий тасвирларни таҳрирлаш дастурий таъминоти дастурнинг бўёқ имкониятларини ва мавжуд графика ҳамда фототасвирларни модификация қилиш (ўзгартириш)ни таъминлайди.
- Бўёқ/тасвир таҳрирлагич дастурида ишлаш.
ФОТОТАСВИРЛАРНИ ТАҲРИРЛАШ ДАСТУРЛАРИНИ БОШҚАРИШ - Профессионал тасвирларни таҳрирлаш дастурлари веб-саҳифаларда кенг миқёсда ишлаш имконини ҳам беради. Профессионал тасвирларни таҳрирлаш дастурлари фойдаланувчиларга рақамли фототасвирларни таҳрирлаш, тасвирдаги “қизил кўз”ни ўчириш, доғларни йўқотиш, фототасвирларни ҳақиқий ранглар асосида қайта тиклаш, махсус эффектлар қўшиш, тасвир сифатини янада ошириш ёки электрон фотоальбомни яратишга хизмат қилади. Агарда сиз рақамли камера билан ишлаётган бўлсангиз, бу ўз навбатида фототасвирларни дастурлар ёрдамида таҳрирлашингизга тўғри келади.
- Рақамли фототасвирларни шахсий дастур асосида таҳрирлаш.
CLIPART (ИЛЛЮСРТАЦИЯ) ВА ТАСВИР ГАЛЕРЕЯСИ - Амалий дастурий таъминот кўпинча иллюстрация/тасвир галереясини яъни, фототасвирларни ва иллюстрация тўпламини ўз ичига олади. Баъзи дастурлар веб-саҳифага клиплар жойлаш имкониятига ҳам эга.
- Кўпгина тасвирлар канали махсус дастурлар асосида анимациялар, овозлар, видеоклиплар ва аудио файллар билан таъминлайди. Улардан ташқари турли ҳужжат турлари, матнларни устида ишлаш, электрон жадвал ва тақдимотлар бўлиши мумкин.
- Тасвирлар/иллюстрациялар минглаб тасвирларни ўз ичига олади
Do'stlaringiz bilan baham: |