Doctor WEB (Dr.Web) –
янгидан яратилган, маълум ва номаълум
вирусларни аниқлаш ва йўқотиш учун ишлатиладиган вирусга қарши дастур. У
архивланган ва вакциналанган файлларда ҳам вирусларни аниқлай олади. (хар ойда ўртача
2 марта янгиланади).
3.
ADINF-
дискдаги барча ўзгаришларни назорат қилувчи, дискларнинг
вирусга қарши ревизор дастури (бир йилда бир неча марта янгиланади. Дискдаги барча
дастурларнинг физик камчиликларини назорат қилади. Дискнинг тизимли сохасини ва
файллар ҳолатини эслаб қолади ва қайта юклашда дискдаги ўзгаришларни аниқлайди,
агар бирор ҳавфли ўзгаришлар аниқланса, фойдаланувчига бу хақда хабар беради.
4.
SHERIF -
қаттиқ дискдаги операцион тизим дастурлар ва маълумотлар
файлини 100% кафолат билан ҳимояловчи резидент дастур. Бу дастурлар асосан MS DOS
муҳитида ишлатилади.)
(уларни Windows муҳитига мослаш ҳам мумкун). Амалда юқоридагилардан
биттасидан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Бирор дастурни ўрнатиб уни доимий
равишда янгилаб борилса, фойдалироқ бўлади.
Компьютерга вирус юққанда (ёки юққанлик ҳақида гумон бўлса) қуйидаги
қоидаларни эсда тутиш ва қўллаш лозим.
1.
Дастлабки, қарши кураш қарорларини қабул қилишга шошилмаслик керак.
Ўйламасдан қилинган харакатлар тиклаш мумкин бўлган файлларнинг бир қисмини
йўқотишгина эмас, балки компьютерни яна қайта касаллантиришга олиб келиш мумкин.
2.
Вирус ўзининг бузғунчилигини давом этирмаслиги учун компьютерни ўчириш
лозим.
3.
Компьютер касалланиши ва даволаниши кўринишни аниқлашга мўлжалланган
барча амалларни ёзишдан ҳимояланган операцион тизимли диск билан компьютерни ишга
тушириш орқалигина бажариш мумкин.
Dr.Web
дастуридан фойдаланиш билан танишиб чиқамиз. Бу дастур 32 битли
Windows
туркумидаги операцион системалар учун мўлжалланган бўлиб қисқача Dr.Web
Do'stlaringiz bilan baham: |