Компьютерларни ташкил этилишининг арифметик асослари Режа: Саноқ тизимлари хақида умумий тушунчалар


Download 46.74 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/3
Sana25.09.2023
Hajmi46.74 Kb.
#1687524
1   2   3
Bog'liq
3-ma\'ruza

Тўғри код.
Тўғри кодлашда бутун сонини n разрядли форматда ифодалаш учун у иккили 
сонга айлантирилади ва чапдан n – разрядгача 0 лар билан тўлдирилади. Ишора 
хонасидан қолган n – 1 разряди сонни ифодалаш учун ажратилади. Берилган сон 
манфий бўлса, ишора хонасида 1 ёзилади, акс ҳолда 0 ёзилади. 
Тескари код.  


Тўғри коднинг камчилиги шундан иборатки, турли ишорали сонларни 
қўшиш компютер тузилишини мураккаблаштиришга олиб келади. Яъни турли 
ишорали сонларни қўшишда каттасидан кичигини айриб, катта соннинг 
ишорасини қўйиш керак бўлади. Компютерларда фақат қўшиш амали 
бажарилиши мумкин бўлганлиги учун, манфий сонлар билан иш кўришда тўғри 
коддан фойдаланиб бўлмайди, чунки турли ишорали сонларни қўшиш айриш 
амалига, манфий сондан мусбат сонни айриш эса қўшиш амалига олиб келади. 
Шунинг учун замонавий компютерларда манфий сонлар тескари ёки қўшимча 
кодларда ифодаланади. Турли ишорали икки сонларни жамлашда айриш амали 
оддий қўшиш амали билан алмаштирилади. 
Шундай қилиб, турли ишораларга эга бўлган сонларни қўшиш ва айириш 
учун манфий сонларни ифодаловчи махсус кодлар, қўшимча ва тескари 
кодлардан фойдаланилади. 
Мусбат соннинг n разрядли форматининг тескари коди худди тўғри кодники 
каби бўлиб хеч қандай ўзгаришсиз ёзилади. 
Манфий соннинг n разрядли форматидан тескари кодига ўтиш қуйидагича 
амалга оширилади: ишора хонасига 1 ёзилади, рақам хоналаридаги бирлар 
нолларга, ноллар эса бирларга алмаштирилади. 


1-мисол. а) х = +101101: б) y = -110101 бутун сонларни ва c) z = +0,11001; д) 
k = -0,11001 каср сонларни тескари кодда ифодалансин: 
Жавоб: а) х
тес 
= 0,010 1101; б) y
тес 
= 1,100 1010; c) z
тес 
= 0,001 1001;
д) k
тес 
= 1,110 0110. 
Қўшимча код.  
Қўшимча кодда мусбат соннинг қўшимча коди олдингилари каби ўзгаришсиз 
ҳолда ёзилади. Манфий соннинг қўшимча кодига ўтиш қуйидагича амалга 
оширилади. Ишора хонасига бир ёзилади, рақам хоналаридаги бирлар нолларга, 
ноллар эса бирларга алмаштирилади. Кейин энг кичик хонага бир қўшилади. 
Яъни қўшимча кодда тескари кодга 1 сонининг қўшилиши натижасида ҳосил 
қилинади. 

Download 46.74 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling