Компиляция босқичлари. Компилятор тузилиши
Download 151.43 Kb.
|
Компиляция босқичлари
- Bu sahifa navigatsiya:
- Расм Дастур акслантириш сифатида
Транслятор
Компилятор Интерпретатор Транслятор деб бошланғич тилдаги дастурни натижавий тилдаги эквивалент дастурга ўгирувчи дастур тушунилади. Эътибор қилган бўлсангиз ушбу таърифда уч марта дастур сўзи ишлатилмоқда. Биринчи навбатда транслятор - бу компьютер дастури. Бошқа хар қандай дастур каби транслятор хам бошланғич маълумотларни қайта ишлаб натижа ҳосил қилади. Транслятор учун бошланғич маълумот - бошланғич тилдаги дастур ҳисобланади. Транслятор ишининг натижаси эса натижавий тилдаги дастур. Масалан Borland корпорацияси томонидан ишлаб чиқилган С++ тилининг трансляторини қарайлик. Сиз ёзган prog1.cpp номли файл ушбу транслятор учун бошланғич маълумот бўлиб ҳисобланади. Транслятор ишини тугатгандан сўнг, трансляция натижаси - prog1.exe файли ҳосил бўлади. Ушбу файл Сизнинг С++ ёзган дастурингизнинг машина тилидаги кўриниши бўлиб ҳисобланади. Шу ўринда эквивалент дастур тушунчасини аниқлаштириб ўтиш лозим. Фараз қилайлик P1 бирор дастур бўлсин, унинг қайси тилда ёзилганлигининг аҳамияти йўқ. Биз ушбу дастурни бошланғич маълумотлар тўплами I ни натижавий маълумотлар тўплами O га акслантириш сифатида талқин қилишимиз мумкин (расмга каранг). Расм Дастур акслантириш сифатида Ушбу расмда квадрат тенгламани ечиш учун мўлжалланган P1 дастур учун бошланғич қийматлар тўплами I ва натижавий қийматлар тўплами O кўрсатилган. Фараз қилайлик, P2 – квадрат тенгламани ечиш учун мўлжалланган дастур бўлсин. Ҳар иккала дастур ихтиёрий бир ҳил бошланғич қийматлар учлиги ( ) учун бир хил натижа қайтарса бу дастурлар эквивалент дейилади. Аниқроғи ва дастурлар эквивалент дастурлар дейилади, агар учун шарт бажарилса. Эквивалентлик тушунчасини изоҳловчи расм қуйида келтирилган (расм 2 га қаранг). Трансляция жараёнига нисбатан эквивалентлик тушунчаси қуйидагини англатади. Алгоритмик тилдаги ҳар қандай P1 дастур маълумотларни қайта ишлашнинг бирор жараёнини тавсифидан иборат, трансляция натижасида ҳосил қилинган натижавий тилдаги P2 дастур ҳам айнан шу жараённи тавсифлайди. Download 151.43 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling