БИЗ ТАЪЛИМДА КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИМИЗ
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Талаба ва ўқувчиларнинг маънавий юксалишига кўмаклашиш маркази
КОМПЛАЕНС-НАЗОРАТ ХИЗМАТИ
ФарПИ 2022
КОРРУПЦИЯ БУ НИМА?
Коррупция – шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этиш.
Биз таълимда коррупцияга қаршимиз!
6
ЭНДИ БИЗ ПОРА НИМАЛИГИ ҲАҚИДА БАТАФСИЛ АЙТИБ БЕРАМИЗ
ПОРАНИНГ ҚАНДАЙ КЎРИНИШЛАРИ БОР
Пора олиш, яъни давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи мансабдор шахсининг ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда содир этиши лозим ёки мумкин бўлган муайян ҳаракатни пора бераётган шахснинг манфаатларини кўзлаб бажариши ёки бажармаслиги эвазига шахсан ўзи ёки воситачи орқали қонунга хилоф эканлигини била туриб, моддий қимматликлар олиши ёхуд мулкий манфаатдор бўлиши.
6
Пора эвазига оғдириб олиш, бунда пора бераётган ва олаётган ўртасида аввалдан келишув мавжуд бўлади.
Миннадорчилик пораси бор, бунда пора мансабдор шахс томонидан содир этиб бўлинган ҳаракат ёки ҳаракатсизлик учун (қонуний ёки ноқонуний) аввалдан келишувсиз берилади.
Биз таълимда коррупцияга қаршимиз!
Ўзбекистон Респубиликаси Жиноят кодексининг “Пора олиш” 210-моддасини албатта ўқиб чиқинг
7
ЯНА НИМА ПОРА ҲИСОБЛАНАДИ
Агар мансабдор шахсдан ташқари, унинг қариндошлари ва яқинларига пул, моддий қимматликлар берилган ёки моддий хизматлар кўрсатилган бўлса, шундай ҳолатда мансабдор шахс рози бўлиб, эътироз билдирмай пора бераётган фойдасига ўзининг мансаб ваколатларидан фойдаланганда.
ПОРА ҚАЧОН ОЛИНГАН ҲИСОБЛАНАДИ:
Одам уни жисмоний маънода қабул қилганда (қўлга олиб: чўнтакка, сумкага, жомадонга, автомашинага солганда).
Одам унинг берилишига розилик билдирганда (столга қўйиш, ҳисоб рақамга ўтказиш).
7
Do'stlaringiz bilan baham: |