Windowsнинг имкониятлари
Windows операцион тизими қўйидаги имкониятларга эга.
Универсал графика — Windows дастурнинг ускуналар ва дастурий таъминотидан тўлиқ мустақиллигини таъминлайди, яъни у фойдаланувчининг аниқ ташқи қурилмалар билан мослаштириш муаммосини олиб ташлайди, чунки буни Windows бажаради.
Ягона интерфейс — Windowsдa фойдаланувчининг мулоқати ягона, яъни турли дастурлар билан ишлаш қоидалари умумий.
Мослашиш — Windowsнинг бошқа дастурий таъминоти билан мослашиши MS DOSнинг барча амалий дастурлари билан матнли муҳаррирлар, электрон жадваллари ишини таъминлайди.
Кўп масалалиги — Windows бир пайтнинг ўзида бир неча масалани бажаради, бир дастурдан бошқасига тезлик билан ўтиш имкониятига эга.
Windows мавжуд оператив хотирадан тўлиқ фойдалана олади.
Маълумотлар алмашуви — Windows дастурлараро маълумотлар алмашиш имкониятига эга. Бу махсус Clipboard (маълумотлар буфери), ёки ООЕ(маълумотларнинг динамик алмашуви, яъни бошқа дастур натижаларидан фойдаланиш), ёки OLE (маълумотлардан уларни таҳрирлаган ҳолда фойдаланиш) ёрдамида амалга оширилади.
Windowsнинг ишлаш шартлари
Windows икки режимнинг бирида ишлаши мумкин: стандарт ёки 386-кенгайтирилган. Ишлатиладиган режим Windowsда бажариладиган мавжуд дастур ва ускуналарга боғлиқ. Стандарт ҳолатда Windows процессорнинг ҳимояланган режимида ишлайди. Кенгайтирилган режимда эса 80386 процессор ва 16 Мбайт (Windows 95), 32 Мбайт (Windows 98), 64 M6aйт(Windows 2000) оператив хотира мавжуд бўлса ишлайди.
Компьютернинг Windows 98 ОТ билан ишлаши учун қўйидагилар зарур:
— камида Intel Pentium II процессорли компьютер;
— 32 Мбайт дан кам бўлмаган оператив хотира;
— Windowsra кўмаклашадиган монитор (EGA,VGA, SVGA бўлса янада яхши);
— Windowsra кўмаклашадиган принтер;
— Windowsгa ишлашга ёрдам берадиган "сичқонча".
MS DOS ОТ нинг асосий буйруқлари
Диск (ёки каталог) мундарижасини кўриш
DIR буйруғи. Диск (ёки каталог) мундарижаси, яъни барча файлларнинг номлари, қўшимча номи ва ташкил қилинган санаси ҳақидаги маълумотларни олиш учун DIR буйруғи қўлланилади.
Буйруқ формати:
Do'stlaringiz bilan baham: |